Қайднома

Қидирув

Фаолиятининг сўнгги қисмини Австралияда ўтказган юлдузлар (фотогалерея)

Фаолиятининг сўнгги қисмини Австралияда ўтказган юлдузлар (фотогалерея)

  30.09.2018 00:18
  0
  1927
Фаолиятининг сўнгги қисмини Австралияда ўтказган юлдузлар (фотогалерея)

Австралиянинг иккинчи дивизионида қатнашувчи «АПИА Лейхардт Тайгерс» клуби Франческо Тоттини таклиф қилиш вариантини ўрганиб чиқмоқда. Мазкур жамоа ўйинлар ўтказадиган Мельбурнда «Рома» билан мустаҳкам алоқаларни йўлга қўйган футбол академияси фаолият юритади.

Мазкур таълим маскани вакили Энтони Уччио шундан унумли фойдаланиб, Тоттини 26 сентябрь куни ўтказиладиган Австралия чемпионати «плей-офф» учрашувида тўп суришга кўндирмоқчи.

Франческо эса октябрь бошида Сиднейга бормоқчи, шу боис Уччио бутсаларини михга илганига ҳали узоқ бўлмаган футболчининг яна битта ўйин ўтказишидан умидвор.

Энтонининг таъкидлашича, бундан аввал «Рома»нинг бошқа бир афсонаси Жузеппе Жаннини битта учрашувда майдонга тушишга кўндирган экан. Аввалроқ «кенгурулар юрти» иккинчи дивизионидаги бошқа бир клуб - «Эйвондэйл» Италия «маэстро»си Андреа Пирлога Австралия кубогида тўп суриш бўйича шартнома таклиф қилганди.

Ўшанда машҳур ярим ҳимоячи кўнмаган. Шу муносабат билан sport24.ru сайти вакиллари фаолиятининг сўнгги дамлари «яшил қитъа»да ўйнашга улгурган юлдузлардан иборат фотожамланма тайёрлади.

АЛЕССАНДРО ДЕЛЬ ПЬЕРО

Клуби: «Сидней» (2012-2014)

Кўрсаткичи: 48 ўйин, 12та гол

 

РОМАРИО

Клуби: «Аделаида Юнайтед» (2006)

Кўрсаткичи: 4 ўйин, 1та гол

 

РОББИ ФАУЛЕР

Клублари: «Норт Квинсленд Фури» (2009-2010), «Перт Глори» (2010-2011)

Кўрсаткичи: 54 ўйин, 18та гол

 

ЖУНИНЬО ПАУЛИСТА

Клуби: «Сидней» (2007-2008)

Кўрсаткичи: 15 ўйин

 

ДУАЙТ ЙОРК

Клуби: «Сидней» (2005-2006)

Кўрсаткичи: 22 ўйин, 7та гол. Австралия чемпиони

 

ЭМИЛ ХЕСКИ

Клуби: «Ньюкасл Юнайтед Жетс» (2012-2014)

Кўрсаткичи: 42 ўйин, 10та гол

 

ВИЛЬЯМ ГАЛЛАС

Клуби: «Перт Глори» (2013-2014)

Кўрсаткичи: 15 ўйин, 1та гол

 

ХАРРИ КЬЮЭЛЛ

Клублари: «Мельбурн Виктори» (2011—2012), «Мельбурн Харт» (2013—2014)

Кўрсаткичи: 41 ўйин, 10та гол

Абдуллохон ИСРОИЛХОНОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »

Кун фотоси

«ИНТЕРФУТБОЛ» газетасининг 25-сентябрдаги сешанба сони

  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz