Қайднома

Қидирув

Баҳодир Жалолов иккинчи рақибини ҳам нокаутга учратди

Баҳодир Жалолов иккинчи рақибини ҳам нокаутга учратди

  30.09.2018 09:47
  0
  727
Баҳодир Жалолов иккинчи рақибини ҳам нокаутга учратди

Боксчимиз Баҳодир Жалолов профессионал рингдаги иккинчи жангини ўтказиши ҳақида хабар бериб ўтгандик. Жангга оз вақт қолганида унинг рақиби ўзгарди. Баҳодир аввал маълум қилинганидек мезбон боксчи Томас Хаукинсга қарши эмас, мексикалик чарм қўлқоп устаси Эдуардо Вителага қарши рингга кўтарилди.
Эътиборлиси, Жалолов жангнинг биринчи раундидаёқ рақибини нокаутга учратди ва профессионал рингдаги иккинчи жангида иккинчи ғалабасини нишонлади. Эдуардо Вителанинг проф боксдаги жанглари сони 6тага етди. У бунгача 3та ғалаба (2таси нокаут) ва 3та мағлубият (2таси нокаут) қайд этган.

Маълумот учун, Баҳодир Жалолов май ойида профессионал рингдаги дебютини нишонлаган ва ўшанда Уго Труилиони нокаут эвазига мағлуб этганди. У июль ойида америкалик Куртс Ҳид билан жанг қилишга келишганди, аммо бу жанг кейинроқ бекор қилинди.

Эдуардо Витела профессионал боксда бунгача 5та жанг ўтказган, 3та ғалаба (2таси нокаут) ва 2та мағлубият (2таси ҳам нокаут) қайд этганди. Унинг статистикасида энди 3 мағлубият мавжуд.


Манба: olympic.uz, intersport.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz