Қайднома

Қидирув

Моуриньо учун охирги имконият ёхуд «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 78-сонида

Моуриньо учун охирги имконият ёхуд «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 78-сонида

  01.10.2018 12:21
  0
  548
Моуриньо учун охирги имконият ёхуд «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 78-сонида

Қадрли футбол ишқибозлари «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг cешанба сонида бир-биридан қизиқарли мақолаларни мутолаа қилишингиз мумкин. Эсклюзив материаллар, таҳлил ва суҳбатлар  ҳам сизни бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.

Демак, газетамизнинг 78-сонида нималарни ўқиш мумкин?

- Футболчининг дунёқараши

Мамлакатимизда ўқитувчи ва мураббийлар куни нишонланди. Эътиборлиси, байрамнинг расмий номида «Мураббий» сўзи алоҳида ажратиб кўрсатилган.

- Осиё кубоги-2019 гуруҳларига назар

Сентябрь ойининг дастлабки 10 кунлиги халқаро ўртоқлик учрашувлари белгиси остида ўтди. Қолаверса, Европада янги турнир - Миллатлар лигаси старт олди…

-«Рома» билан ўйин хотиралари...

«Пахтакор» 1972 йили Италияда ўртоқлик учрашуви доирасида «Рома» билан куч синашганди. L~Unita газетаси шарафига ташкиллаштирилган ўйин 27 сентябрь куни Римдаги «Олимпико» стадионида бўлиб ўтган. Ўша пайт Рим клубини жаҳон футболида катта ном қозонган аргентиналик Эленио Эррера бошқарарди. «Пахтакор»га эса Вячеслав Соловьёв бошчилик қилган…

- МТЖда кутилган ЖЧ иштирокчилари

УЛАР ИШОНЧНИ НЕЧОҒЛИ ОҚЛАШЯПТИ?

- Элдор, бор экансан-ку...

Легионерларимизнинг сўнгги ўйинлари.

- Икки мураббий – икки хил тажриба

Pepsi Суперлига баҳслари айни авж палласига кирди. Ҳар бир очконинг қадри баланд. Тўғрисини айтсам, бундай шиддатга тўла марказий учрашувларга аввалги йилларда икки-уч марта гувоҳ бўлардик...

- Отабек Шукуров: «Осиё кубоги кўп саволларимизга жавоб беради»

БАА Про-лигаси баҳслари турдан-турга қизиб, шиддатли ўйинлар сони ортиб бормоқда. Турнир жадвалида амалдаги мамлакат чемпиони «Ал-Айн», шунингдек, «Ал-Ваҳда», «Ал-Жазира» каби жамоалар пешқадамлар сафида боряпти. Бу етакчилар орасида «Шаржа» ҳам бор. Ушбу клуб шарафини миллий термамиз таянч ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров ҳимоя қилиб келмоқда...

- ОФК легиони кўчга тўлдими?

Европанинг етакчи 5та лигаси клублари томонидан 2018|2019 йиллар мавсуми учун берилган «заявка»ларга назар ташласак, ОФК аъзолари вакиллари сафи нисбатан торайди...

- Ҳафтасига 3,8 миллион фунт

«ТОТТЕНХЭМ»НИНГ ЯНГИ СТАДИОНИ ҚАНДАЙ ҚУРИЛМОҚДА?

- Ғалати эътироз акцияси

ШВЕЙЦАРИЯЛИК МУХЛИСЛАРНИНГ АНТИҚА НАМОЙИШИ

- «Митти қария» мўъжизаси

Камтарин ва заифгина Люксембург терма жамоаси янги ташкил этилган Европа Миллатлар лигаси турнирини 2та ғалаба билан бошлади...

- Лука Модрич: «Менга овоз беришди, демак энг яхшиман»

ФИФАнинг «Йил ўйинчиси» учун аталган совринига муносиб кўрилган Лука Модрич El Larguero нашрига берган интервьюсида Криштианунинг тақдирлаш маросимига бормагани, қўлга киритилган мукофотнинг аҳамияти ҳақида гапириб, қўллаб-қувватлаган барчага миннатдорчилик билдирди.

- Патрик Кутроне: «Игуаиндан ўрганяпман»

«Милан» клуби тарбияланувчиси, истеъдодли марказий ҳужумчи Патрик Кутроне Radio 105 каналига тўғридан-тўғри эфирда интервью бериб, турли мавзудаги фикрлари билан ўртоқлашди...

- Тотал камомад

ЕВРОПА ФУТБОЛ БОЗОРИНИ ҚАЙСИ КЛУБЛАР «ПОРТЛАТМОҚДА»?

- Гвардиола рақобатдан холи

АНГЛИЯ ПРЕМЬЕР-ЛИГАСИДА ИШЛАЙДИГАН МУРАББИЙЛАРНИНГ ҚЎЛ СОАТИ ҚАНЧА ТУРАДИ?

- «А» серияси: янги «А»

ИТАЛИЯ ЧЕМПИОНАТИНИНГ ЯНГИ ЮЛДУЗИ ОТАСИ ИЗИДАН БОРЯПТИ ВА ГОЛНИ УКАСИ БИЛАН НИШОНЛАЯПТИ.

- Сўз – Марта, Дешам ва Даличга

Бразилиялик Марта фаолияти давомида 6-марта дунёнинг энг яхши аёл футболчиси сифатида эътироф этилди. Мураббийлик соҳасининг асосий индивидуал соврини эса бу сафар Франция термасининг ЖЧ-2018 шоҳсупасига кўтарган Дидье Дешамга насиб этди...

- Мактубингизни олдик: ОК-2019 ҳам муҳим-ку...

Газеталарда ёзилишича, Эктор Купердан бўлажак Осиё чемпионатида қандайдир натижа талаб қилинмас экан. Яъни унинг олдига ЖЧ-2022 йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилган. Лекин бу тўғри ёндашувми?..

- Икки қаватли самолёт

«Реал»нинг икки қаватли самолёти ҳашамати билан ҳар кимни енгил «шок» ҳолатига тушириши мумкин...

Ҳамиша бирга бўлайлик, азизлар!!!


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz