Қайднома

Қидирув

Легионерларимизнинг сўнгги ўйинлар қандай ўтди?

Легионерларимизнинг сўнгги ўйинлар қандай ўтди?

  01.10.2018 15:17
  0
  751
Легионерларимизнинг сўнгги ўйинлар қандай ўтди?

Кубок ўйинида гол. Россия Премьер-лигасида чакки қатнашмаётган «Ростов» клуби мамлакат кубоги 1|16 финали доирасида «Сизрань-2003» меҳмони бўлиб, 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Эътиборли томони, жамоанинг илк голига ҳамюртимиз Элдор Шомуродов муаллифлик қилди.

Достон Ҳамдамовнингклуби - «Анжи» ҳам сафарда ўйнади ва «Чайка»ни 2:1 ҳисобида енгди. Ҳамюртимиз мазкур учрашувда тўлиқ вақт фаол тўп сурди. «Анжи» кейинги босқичда «Спартак», «Ростов» эса «Зенит» билан ўйнайди. Виталий Денисовни ўз сафига чорлаган «Крилья Советов» ҳам кубок учун курашни давом эттиради.

Самараликлар ҳамюртимиз майдонга тушмаган ўйинда «Тамбов»дан устун келишди - 2:1. Жамоанинг кейинги раунддаги рақиби - «Краснодар». Шунингдек, «Оренбург» (Вадим Афонин жамоаси) «Динамо Барнаул» майдонидан ғалаба билан қайтди - 2:0. Оренбургликлар 1|8 финалда «Тюмень»|ЦСКА жуфтлиги ғолиби билан куч синашадилар.

Қарангки, «Оренбург» Премьер-лига 9-турида айнан ЦСКАни қабул қилди ва кичик ҳисобда имкониятни бой берди. Учрашувнинг 30-дақиқасида Вадим Афонинжарима майдони ичида рақиб вакили Фёдор Чаловга нисбатан қоида бузгач, ҳакам унга сариқ карточка кўрсатиш баробарида пенальти белгилади.

Жабрланувчининг ўзи 11 метрлик жарима зарбасини аниқ бажариб, жамоаси ғалабасини таъминлади. «Анжи» - «Зенит» ўйини бироз кутилмаган натижа тақдим этди. Яъни махачқалъаликлар майдонда 1 киши кам бўлиб қолган бўлсаларда, якунда питерликларни чемпионатдаги илк мағлубиятга рўбарў қилишди - 2:1. Афсуски, «Анжи» мураббийлар штаби бу ўйинда кубок баҳсида чакки кўринмаган Достон Ҳамдамовга эҳтиёж сезмади.

Кубок баҳсида гол урган Элдор Шомуродов эса «Ростов»нинг «Спартак»ка қарши сафар ўйинида бошланғич таркибдан жой олди ва 60-дақиқагача майдонда бўлди. Учрашувда меҳмонлар ягона гол эвазига 3 очко олиб пешқадам «Зенит»га нисбатан яқинлашишди. Айни пайт бу клубларни 4 очко ажратиб турибди.

Чемпионлик сари дадил қадам. Хитой Суперлигаси 24-тури ҳам турнир жадвали пешқадами «Шанхай СИПГ» учун омадли келди. Шанхайликлар Пекиндаги «Пролетарий» стадионида яқин таъқибчиларидан бири - «Пекин Гуоан» меҳмони бўлиб, ягона гол эвазига қимматли 3 очкони қўлга киритишди. У 66-дақиқада бразилиялик Халк номига ёзилди.

«СИПГ» таркибидаги миллий жамоамиз сардори Одил Аҳмедов бу сафар учрашув қайдномасидан четда қолди. 24-турдан кейин «Шанхай СИПГ» ҳисобида 55 очко бор. 2-ўриндаги «Гуанжоу Эвергранд» эса 51 очкога эга.

4 ва 74 дақиқа. «Жетису» клуби Қозоғистон Премьер-лигаси 25-туридан ўрин олган учрашувда «Ордабаси» билан куч синашиб, 1:1 ҳисобига рози бўлди. Ўз майдонида ўйнаган Толдиқўрғон клуби бош мураббийи Дмитрий Огай ҳамюртимиз Сервер Жепаровни 86-дақиқадагина захирадан туширди.

Терма жамоамиз собиқ сардори «Жетису»нинг «Астана» майдонидаги кейинги ўйинида асосий таркибдан жой олди ва 74 дақиқа тўп сурди, бироқ клуби 0:3 ҳисобида енгилди.

Қойилмақом старт. Миллий жамоамиз ярим ҳимоячиси Отабек Шукуровнинг клуби - «Шаржа» БАА чемпионати 4-турида 4-ғалабасини тантана қилди. Шаржаликлар бу сафар «Ал-Фужайра»ни қабул қилиб, рақибни 3та жавобсиз гол билан «сийлашди».

Ҳамюртимиз гарчи гол урмаган бўлсада, тўлиқ 90 дақиқа давомида тетик ўйнади. «Шаржа»нинг 4та ўйинда нақ 15та гол урганини ҳам алоҳида айтиш жоиз.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz