Қайднома

Қидирув

Месси ва Роналду бир “саф”да, Неймар эса 1 та овоз ҳам ололмаган!

Месси ва Роналду бир “саф”да, Неймар эса 1 та овоз ҳам ололмаган!

  02.10.2018 11:07
  0
  603
Месси ва Роналду бир “саф”да, Неймар эса 1 та овоз ҳам ололмаган!

Янги асрнинг энг яхши футболчилари - Лионель Месси ва Криштиану Роналду France Football нашри ҳайъат кенгаши аъзоларига айландилар. Улар энди 21 ёш ва бундан кичик футболчилардан энг яхшисини аниқлаш жараёнида қатнашадилар. France Football «Олтин тўп»га қўшимча равишда «Копа Трофи» совринини таъсис этган бўлиб, унга  Франция терма жамоаси афсонаси Раймон Копа номи берилган. Ушбу ҳайъат таркибида «Олтин тўп»нинг яна бир қатор соҳиблари бор: Роналдиньо, Зайниддин Зидан, Марко ван Бастен, Франц Беккенбауэр, Мишель Платини. Маълумот ўрнида айтиш керак, «Копа Трофи»га асосий даъвогарлар рўйхати 8 октябрь куни эълон қилинади ва ғолиб 3 декабрда тақдирланади.

Айтганча, ФИФА томонидан йилнинг энг яхши футболчисини аниқлаш мақсадида ўтказилган сўровда миллий жамоалар бош мураббийлари ва сардорлари «ПСЖ» ҳужумчиси Неймарга бирорта овоз беришмаган. Mundo Deportivo нашрида ёзилишича, ҳаттоки, Бразилия термаси устози Тите ва  жамоа сардори Жоао Миранда ҳам ўз ватандошларини қўллашмаган. Яъни мураббий сўровда Лука Модрич, Муҳаммад Салоҳ ва Криштиану Роналдуни кўрсатган бўлса, ҳимоячи Криштиану Роналду, Килиан Мбаппе ва Лука Модрични устун қўйган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz