Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси 3 октябрь куни Тошкентда йиғин бошлайди

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси 3 октябрь куни Тошкентда йиғин бошлайди

  02.10.2018 14:14
  0
  565
Ўзбекистон U-17 терма жамоаси 3 октябрь куни Тошкентда йиғин бошлайди

Отабек Ғуломхўжаев мураббийлигидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси октябрь ойида Испаниянинг Малага шаҳрида ўтказиладиган халқаро мусобақада қатнашиши ҳақида хабар берган эдик.

Ушбу сафар олдидан терма жамоамиз 3 октябрь куни “Чиғатой” спорт базасида йиғинга киришади. 3 октябрдан 7 октябргача давом этадиган йиғинда Ўзбекистон U-17 терма жамоаси “Локомотив” клубининг ўринбосарларига қарши назорат ўйини ўтказади.

Малагада бўлиб ўтадиган мусобақада Ўзбекистон U-17 терма жамоаси 3 та баҳсда майдонга тушади. 10 октябрь куни биринчи баҳсда вакилларимизга Франция U-18 терма жамоаси рақиблик қилса, 13 октябрь куни Белгияга қарши баҳс олиб борилади. Мусобақадаги сўнгги ўйин 15 октябрь куни Шотландия U-18 терма жамоасига қарши бўлиб ўтади.

Халқаро мусобақа

Малага, Испания

10 октябрь Франция U-18 – Ўзбекистон U-17

13 октябрь Ўзбекистон U-17 – Бельгия U-18

15 октябрь Ўзбекистон U-17 – Шотландия U-18


Манба: www.ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz