Қайднома

Қидирув

Маурисио Почеттино: «Месси «Эспаньол»га ўтишга яқин келганди»

Маурисио Почеттино: «Месси «Эспаньол»га ўтишга яқин келганди»

  02.10.2018 18:58
  0
  755
Маурисио Почеттино: «Месси «Эспаньол»га ўтишга яқин келганди»

«Тоттенхэм» клуби бош мураббийи Маурисио Почеттино «Барселона»га қарши учрашув олдидан, каталонияликлар етакчиси Лионель Месси билан бир жамоада ўйнаши мумкин бўлгани ҳақида гапириб ўтди.

«Эспаньол»да ўйнаб юрганимда «Барселона» академиясида тарбияланаётган кичкина Месси ҳақида эшитганман. Шунингдек, унинг «Эспаньол»га ўтишга яқин бўлгани ҳақида ҳам эшитганман.

Ўша йили «Барселона» «Жоан Гампер кубоги» доирасида Фабио Капелло бошчилигидаги «Ювентус»га қарши баҳс олиб борган. Месси ажойиб ўйин намойиш қилган. Ўйиндан кейин Капелло у ҳақда илиқ фикрларни билдирдирган. Кейин «Барселона» фикрини ўзгартириб, Мессини таркибида олиб қолган.

Агар ўшанда Месси «Юве»га қарши майдонга тушмаганида, бугунги кунда «Эспаньол»нинг юлдузи бўларди. «Эспаньол» эса «Барселона»дек бўларди.

Шунингдек, биз у билан жамоадош бўлармидик?.. Кейин унга устозлик қилармидим», - дейди Почеттино.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz