Қайднома

Қидирув

Алексис Санчес «Арсенал»ни тарк этганидан афсусда

Алексис Санчес «Арсенал»ни тарк этганидан афсусда

  03.10.2018 09:19
  0
  621
Алексис Санчес «Арсенал»ни тарк этганидан афсусда

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби ярим ҳимоячиси Алексис Санчес «Арсенал»ни тарк этганидан афсусда. Энди унинг «Олд Траффорд»даги келажаги номаълум бўлиб қолмоқда.

Daily Mail нашрининг маълумот беришича, 29 ёшли Санчес Премьер-лига доирасида шанба кунги «Вест Хэм» жамоасига қарши ўйин учун рўйхатга киритилмаганидан норози. Бош мураббий Жозе Моуриньо журналистлар билан суҳбатда чилилик футболчи сўнгги пайтда яхши формада эмаслигини тан олган.

Бундан ташқари, нашрнинг таъкидлашича Алексис ўзининг ушбу мавсум «МЮ» сафига келиб қўшилганидан афсусда. Мавсум стартида Санчес атиги 5 та ўйинда иштирок этиб атиги 1 та голли узатмани амалга оширди.

Чилилик футболчининг салбий кайфияти Моуриньо учун ЕЧЛ доирасида «Валенсия»га қарши ўйин олдидан қўшимча бош оғриқ бўлди. Жозе аллақачон Антони Марсьяль ва Поль Погба билан ёмон алоқада ва улар сафига Санчес ҳам қўлишили аниқ кўринади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz