Қайднома

Қидирув

Байрамни безаган мусобақа

Байрамни безаган мусобақа

  02.10.2018 20:20
  0
  1370
Байрамни безаган мусобақа

Ўқитувчи, мураббий, устоз. Бу сўзлар замирида улкан маъно ва мазмун мужассам. Унинг моҳиятини сўз билан ифодалаш мушкул, албатта. Ушбу касб эгалари ҳурмат-эҳтиромга сазовор инсонлар. Зеро, бу фидойи инсонлар қўлида сабоқ олмаган, улардан тарбия кўрмаган авлод топилмаса керак. Улар борки, ҳаёт нурафшон.

Жорий йил ҳам юртимизда 1 октябрь-Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносиб нишонланди. Жойларда қутлуғ санага бағишлаб маънавий-маърифий ва спорт тадбирлари уюштирилди. Муболаға эмас, ўтказилган мусобақалар ўсиб келаётган ёшларимизга байрамона кайфият улашди.

Урганч шаҳридаги “Ёшлик” стадионида Хоразм вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби  томонидан  СЎЕАИБЎСМнинг очиқ биринчилиги ўтказилди. Унда Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон республикасининг ёш футболчилари икки ёш тоифасида ғолиблик учун майдонга тушишди.

МУСОБАҚА ШОҲСУПАСИ

2005-2006 йилларда туғилган ёшлар биринчилиги

1-ўрин. “Ёшлик”(Урганч шаҳри).

2-ўрин. “Гурлан”(Гурлан тумани).

3-ўрин. “Нукус”(Нукус шаҳри).   

3-ўрин. “Наврўз”(Урганч шаҳри).

2007-2008 йилларда туғилган ёшлар биринчилиги

1-ўрин. “Бинокор”(Урганч шаҳри).

2-ўрин. “Гурлан”(Гурлан тумани).

3-ўрин. “Ғайбу”(Урганч тумани).   

3-ўрин. “Олимпия”(Урганч шаҳри).

Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабининг очиқ биринчилигида ғолиб ва совриндор бўлган барча  жамоаларнинг футболчилари  1, 2 ва 3 даражадаги дипломлар ва медаллар билан тақдирланишди.

 И. ХУДОЙБЕРГАНОВ (Хоразм).


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz