Қайднома

Қидирув

Pepsi Суперлига: «Локомотив»да ишончли, «Сўғдиёна»да йирик ғалаба

Pepsi Суперлига: «Локомотив»да ишончли, «Сўғдиёна»да йирик ғалаба

  02.10.2018 20:47
  0
  369
Pepsi Суперлига: «Локомотив»да ишончли, «Сўғдиёна»да йирик ғалаба

Pepsi Суперлига 25-тури доирасидаги баҳслар бошланди ва давом эттирилмоқда.

Жумладан, бироз аввалроқ Бухорода маҳаллий «Бухоро» жамоаси Тошкентнинг «Локомотив» клубига қарши баҳс олиб борди.

Қизиқарли тарзда ўтган баҳс меҳмонларнинг 1:3 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Темурхўжа Абдухолиқов дубль қайд этган бўлса, Санжар Шоаҳмедов меҳмонларнинг яна бир голига муаллифлик қилди. Мезбонларнинг ягона жавоб голи эса Саламат Қутибоев томонидан киритилди.

Шунингдек, Жиззазнинг «Сўғдиёна» клуби Фарғонанинг «Нефтчи» жамоасини қабул қилиб, йирик – 3:0 ҳисобида ғалабага эришди. Дарвидас Сернас ҳисобни очган бўлса, Шоҳруз Норхонов ва Ойбек Нурматов яна биттадан голга муаллифлик қилишди.

PEPSI СУПЕРЛИГА. 25-ТУР

БУХОРО – ЛОКОМОТИВ - 1:3 (1:2)

Голлар: Саламат Қутибоев (39) - Темурхўжа Абдухолиқов (7, 68), Санжар Шоаҳмедов (19).

Бухоро: А.Турсунбоев, Б.Амонов, А.Амонов (Ж.Қаҳрамонов, 52), С.Қутибоев (А.Ибрагимов, 65), Ш.Саломов, С.Шихов, Б.Шодмонов, А.Филипосян, Ш.Муллажонов, Э.Исмоилов, В.Чемиртан (Ш.Эркинов, 46).

Локомотив: И.Нестеров, К.Махарадзе, И.Алибоев, М.Бикмаев (А.Шоғуломов, 84), Т.Абдуҳолиқов (Ҳ.Ғофуров, 73), И.Тўхтахўжаев, С.Шоаҳмедов, Ш.Муҳаммадиев, О.Зотеев, А.Исмоилов, Д.Туропов (А.Амонов, 78).

Огоҳлантиришлар: Бобуржон Омонов (66) - Игорь Йелич (40).

-------------------------------------------------------------------

СЎҒДИЁНА – НЕФТЧИ - 3:0 (1:0)

Голлар: Дарвидас Сернас (29), Шоҳруз Норхонов (55), Ойбек Нурматов (88).

Сўғдиёна: М.Митрович, С.Қулматов, Ш.Норхонов (С.Рашидов, 85), Ш.Жўрабеков, С.Рашидов (С.Мелиев, 90+2), Д.Сернас (О.Нурматов, 63), М.Симонович, Н.Милинкович, И.Тошпўлатов, Н.Ҳасанов, Н.Тўхтасинов.

Нефтчи: А.Абдужалилов, Ш.Пўлатов, М.Бобожонов, А.Исмоилов, Ҳ.Ғофуров, Б.Юлдашев, Д.Тошматов (А.Бердиев, 75), А.Маматхўжаев (А.Абдулхақов, 61), Ш.Ҳожиматов, Ш.Ҳакимов, Д.Турсунов.

Огоҳлантиришлар: Дарвидас Сернас (53) - Шерзод Ҳакимов (17), Аброр Исмоилов (64).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz