Қайднома

Қидирув

ЕЧЛ: «Реал»да антирекорд, «Юве»да рекорд: ўйинлар жадвал, кейинги тур (тўлиқ)

ЕЧЛ: «Реал»да антирекорд, «Юве»да рекорд: ўйинлар жадвал, кейинги тур (тўлиқ)

  03.10.2018 07:16
  0
  260
ЕЧЛ: «Реал»да антирекорд, «Юве»да рекорд: ўйинлар жадвал, кейинги тур (тўлиқ)

Европа Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 2-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Сешанба кунги баҳсларда бир қатор қизиқарли ўйинлар гувоҳига айландик.

Криштиану Роналдусиз ҳаракат қилган «Ювентус» «Янг Бойз»ни Пауло Дибаланинг голари эвазига 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Шу тариқа Турин клуби мавсум стартида қаторасига 9та ўйинда ғалаба нашидасини сурди. Бу клуб рекордидир. 1930-1931 йиллар мавсумида «Кекса синьора» кетма-кет 8та ғалаба қозонганди. Ўшанда «Юве»нинг сериясини «Наполи» тўхтатган.

«Ювентус» ҳужумчиси Пауло Дибала Чемпионлар Лигасидаги илк «хет-трик»ини нишонлади. Шу тариқа у ЕЧЛДа «хет-трик» қайд этган тўртинчи аргентиналик футболчига айланди.

«Хоффенхайм» меҳмони бўлган «Манчестер Сити» қийинчилик билан уч очкони қўлга киритди. Германия клуби вакили Исхак Бельфодиль 44-сониядаёқ «шаҳарликлар» дарвозасини ишғол қилди. Шу тариқа «Сити» ЕЧЛДаги энг тезкор голини ўтказиб юборди. 2014 йили ЦСКА ҳужумчиси Сейду Думбия «Манчестер Сити» дарвозасини 98-дақиқада ишғол қилганди.

ЦСКА ярим ҳимоячиси Никола Влашич «Реал»га қарши ўйиннинг 2-дақиқасида гол урди. Хорватиялик футболчига Кейлор Навас қўриқлаётган дарвозани ишғол қилиш учун 65 сония кифоя бўлди. Гап шундаки, Москвада мағлубиятга учраган «Реал» ЕЧЛда 2007 йилдан бери энг тезкор голни дарвозасидан олиб чиқди. Мадридликлар дарвозасига ўша вақтда «Бавария» ҳужумчиси Рой Макай ЕЧЛнинг энг тезкор голи (10 сония) ни урганди.

«Реал» барча мусобақалар доирасида кетма-кет учта ўйиндан бери рақиблар дарвозасига гол ура олмаяпти. Бундай ҳолат сўнгги бор 2007 йилнинг 11 январида кузатилган. Айни пайтда мадридликлар сафида ўша мавсумдаги таркибдан қолган ягона ўйинчи - Серхио Рамос. Лекин Рамос ЦСКАга қарши ўйинда майдонга тушмади.

Яна бир жиҳат, ЦСКА «Реал»нинг ЕЧЛда кетма-кет 29та ўйинлик голли сериясига ҳам барҳам берди. Сўнгги бор мадридликлар 2015-2016 йиллар мавсумида «Манчестер Сити» дарвозасига йўл топа олишмаганди.

«Манчестер Юнайтед»-«Валенсия», «Бавария»-«Аякс», «Лион»-«Шахтёр» ўйинларида дуранг қайд этилди. «Рома» эса «Виктория Пльзен» билан бўлган баҳсда рақиб дарвозасига жавобсиз бешта тўп йўллади. «Бенфика» қийинчилик билан АЕКни мағлуб этди.

ЧЕМПИОНЛАР ЛИГАСИ. ГУРУҲ БОСҚИЧИ. 2-ТУР

3 октябрь (чоршанба)

«Е» ГУРУҲИ

АЕК (ГРЕЦИЯ) - «БЕНФИКА» (ПОРТУГАЛИЯ) - 2:3 (0:2)

Олимпик - Спирос Луис. 31154 томошабин

Голлар: Клонаридис (53, 63) - Сеферович (6), Гримальдо (15), Алфа Семеду (74).

АЕК: Баркас, Бакакис, Иконому (Чосич, 68), Чигринский, Хульт, Галанопулос, Симойнш (Родриго Гало, 79), Бакасетас, Клонаридис, Манталос, Понсе (Якумакис, 60).

Бенфика: Влаходимос, Андре Алмейда, Диаш, Конти, Гримальдо, Пицци (Алфа Семеду, 62), Фейса, Жедсон Фернандеш, Сальвио (Лема, 46), Сеферович, Рафа Силва (Серви, 84).

Огоҳлантиришлар: Понсе (34), Бакасетас (40) - Диаш (8), Андре Алмейда (79), Гримальдо (90).

Четлатиш: Диаш (45, Б.).

-----------------------------------------------------------------------------

«БАВАРИЯ» (ГЕРМАНИЯ) - «АЯКС» (ГОЛЛАНДИЯ) - 1:1 (1:1)

«Альянц-Арена». 70000 томошабин.

Голлар: Хуммельс (4) - Мазрауи (22).

Бавария: Нойер, Киммих, Боатенг, Хуммельс (Зюле, 90), Алаба, Мартинес, Алькантара, Роббен (Хамес, 62), Мюллер, Рибери (Гнабри, 74), Левандовски.

Аякс: Онана, Мазрауи, де Лигт, Вебер, Тальяфико, ван де Бек (де Вит, 75), Шене, Блинд, Зиеш, Тадич, Нерес (Дольберг, 85).

Огоҳлантиришлар: Мартинес (40), Хамес (78) - ван де Бек (21), Блинд (51), Гнабри (88).

 

1 АЯКС              2          1          1          0          4-1       4

2 БАВАРИЯ       2          1          1          0          3-1       4

3 БЕНФИКА       2         1          0          1          3-4       3

4 АЕК                2          0          0          2          2-6       0

 

3 ТУР

23 октябрь (сешанба)

АЕК - БАВАРИЯ

АЯКС - БЕНФИКА

 

«F» ГУРУҲИ

«ХОФФЕНХАЙМ» (ГЕРМАНИЯ) - «МАНЧЕСТЕР СИТИ» (АНГЛИЯ) - 1:2 (1:1)

2 октябрь. «Райн-Неккар-Арена». 24851 томошабин.

Голлар: Бельфодиль (1) - Агуэро (7), Сильва (87).

Хоффенхайм: Бауманн, Бренет, Акпогума, Пош, Кадержабек, Демирбай (Хак, 89), Хогма, Гриллич (Битенкур, 82), Жоэлинтон, Салаи (Крамарич, 54), Бельфодиль.

Манчестер Сити: Эдерсон, Уокер, Компани, Отаменди (Стоунз, 64), Лапорт, Сильва, Фернандиньо, Гюндоган (Бернарду Силва, 68), Стерлинг (Маҳрез, 75), Агуэро, Сане.

Огоҳлантиришлар: Демирбай (57) - Отаменди (12), Фернандиньо (36), Уокер (66), Агуэро (90).

-----------------------------------------------------------------------------

«ЛИОН» (ФРАНЦИЯ) - «ШАХТЕР» УКРАИНА - 2:2 (0:1)

«Стад де Лион». 59500 томошабин.

Голлар: Дембеле (70), Дюбуа (72) - Мораес (44, 55).

Лион: Антони Лопеш, Дюбуа, Марсело, Денайер, Менди, Тузар, Ндомбеле (Диоп, 87), Траоре (Депай, 63), Фекир, Ауар, Дембеле (Корне, 81).

Шахтер: Пятов, Матвиенко, Кривцов, Ракицкий, Исмаили, Майкон, Степаненко, Марлос (Фернандо Педро, 90), Алан Патрик (Коваленко, 75), Тайсон, Мораес (Кайоде, 83).

Огоҳлантириш: Фекир (46, Л.).

 

1 ЛИОН                   2          1          1          0          4-3       4

2 МАН. СИТИ          2          1          0          1          3-3       3

3 ШАХТЁР              2          0          2          0          4-4       2

4 ХОФФЕНХАЙМ    2          0          1          1          3-4       1

 

3 ТУР

23 октябрь (сешанба)

ХОФФЕНХАЙМ - ЛИОН

ШАХТЁР - МАНЧЕСТЕР СИТИ

 

«G» ГУРУҲИ

ЦСКА (РОССИЯ) - «РЕАЛ» (ИСПАНИЯ) - 1:0 (1:0)

«Лужники». 71811 томошабин.

Гол: Влашич (2).

ЦСКА: Акинфеев, Фернандес, Родриго Бекао, Чернов, Набабкин, Бийол, Ахметов, Влашич, Дзагоев (Ефремов, 65), Обляков (Кирнац, 90), Чалов (Сигурдссон, 78).

Реал: Навас, Карвахаль (Одриосола, 43), Варан, Начо, Регилон, Кроос, Каземиро (Модрич, 58), Себальос, Васкес (Диас, 58), Бензема, Асенсио.

Огоҳлантиришлар: Бийол (66), Обляков (90), Акинфеев (90, Ц.).

Четлатиш: Акинфеев (90, Ц).

-----------------------------------------------------------------------------

«РОМА» (ИТАЛИЯ) - «ВИКТОРИЯ ПЛЬЗЕНЬ» (ЧЕХИЯ) - 5:0 (2:0)

«Стадио Олимпико». 41243 томошабин.

Голлар: Жеко (3, 40, 90), Ундер (64), Клюйверт (73).

Рома: Ольсен, Флоренци, Фасио, Жезус, Коларов (Пеллегрини, 74), Кристанте, Нзонзи, Ундер (Дзаньоло, 74), Пеллегрини (Шик, 74), Клюйверт, Жеко.

Виктория Пльзень: Козачик, Жезник, Гейда, Губник, Лимберски, Прохазка, Грошовски, Земан (Экпай, 71), Горшава (Коларж, 64), Коваржик, Крменчик (Ржезничек, 78).

Огоҳлантиришлар: Шик (88) - Гейда (51).

 

1 ЦСКА                     2          1          1          0          3-2       4

2 РЕАЛ                     2          1          0          1          3-1       3

3 РОМА                    2          1          0          1          5-3       3

4 ВИКТОРИЯ П.       2          0          1          1          2-7       1

 

3 ТУР

23 октябрь (сешанба)

РОМА - ЦСКА

РЕАЛ - ВИКТОРИЯ ПЛЬЗЕНЬ

 

«H» ГУРУҲИ

«ЮВЕНТУС» (ИТАЛИЯ) - «ЯНГ БОЙЗ» (ШВЕЙЦАРИЯ) - 3:0 (2:0)

2 октябрь. «Альянц Стэдиум». 40961 томошабин.

Голлар: Дибала (5, 33, 69).

Ювентус: Шченсни, Бардзальи, Бонуччи, Бенатия, Куадрадо, Пьянич (Хедира, 70), Матюиди (Жан, 46), Алекс Сандро, Бернардески, Дибала, Манжукич (Кин, 78).

Янг Бойз: фон Балльмос, Шик, Камара, фон Берген, Бенито, Саного (Лаупер, 46), Сулеймани (Нгамале, 70), Бертоне, Соу, Фасснахт (Ассале, 71), Оаро.

Огоҳлантиришлар: Бертоне (24), Саного (41), Камара (75, Я.).

Четлатиш: Камара (78, Я.).

-----------------------------------------------------------------------------

«МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД» (АНГЛИЯ) - «ВАЛЕНСИЯ» (ИСПАНИЯ) - 0:0

«Олд Траффорд». 73569. томошабин.

Манчестер Юнайтед: Де Хеа, Валенсия, Байи, Смоллинг, Шоу, Феллайни, Матич, Погба, Санчес (Марсьяль, 76), Лукаку, Рэшфорд.

Валенсия: Нето, Пиччини, Гарай, Габриэл, Гайя, Коклен (Солер, 78), Парехо, Кондогбиа, Гедеш (Черишев, 83), Родриго, Батшуайи (Гамейро, 73).

Огоҳлантиришлар: Лукаку (86) - Коклен (21), Родриго (32), Парехо (45), Пиччини (85), Гайя (87), Кондогбиа (90).

 

1 ЮВЕНТУС           2          2          0          0          5-0       6

2 МЮ                     2          1          1          0          3-0       4

3 ВАЛЕНСИЯ         2          0          1          1          0-2       1

4 ЯНГ БОЙЗ           2          0          0          2          0-6       0

 

3 ТУР

23 октябрь (сешанба)

ЯНГ БОЙЗ - ВАЛЕНСИЯ

МЮ - ЮВЕНТУС


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »

Кун фотоси

«ИНТЕРФУТБОЛ» газетасининг 25-сентябрдаги сешанба сони

  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz