Қайднома

Қидирув

Луизнинг ўйини Саррига маъқул, аммо...

Луизнинг ўйини Саррига маъқул, аммо...

  03.10.2018 12:13
  0
  578
Луизнинг ўйини Саррига маъқул, аммо...

Луизнинг ўйини Саррига маъқул

«Челси» бош мураббийи Маурицио Сарри жамоа ҳимоячиси Давид Луиз ҳақидаги фикрларини билдирди. «Айтишим керакки, у мен ўйлагандан яхшироқ экан. Анча яхши. Инсон ва футболчи сифатида ҳам. Билмадим, бу ерда менгача нималар содир бўлган, аммо «Челси»га келибоқ, унинг кўнг­лимдагидек футболчи эканини кўрдим, техникаси зўр марказий ҳимоячи. Қолаверса, унинг инсонийлик сифатларига гувоҳ бўлдим. Ҳақиқий дангалчи. Агар у мураббийга нимадир демоқчи бўлса, буни мен билан албатта, муҳокама қилади. Олдимга келади ва биз суҳбатлашамиз. Луиз мавсум олдидан боши берк кўчада эди: икки йил аввал бош ҳимоячи бўлган, кейин ярим йил ўйнамагани уни ранжитган. У ўз характери билан менинг футболимга мос тушади», - деди Сарри.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz