Қайднома

Қидирув

Роналду кузатувчи ёллади ва Моуриньони мақтамоқда

Роналду кузатувчи ёллади ва Моуриньони мақтамоқда

  03.10.2018 12:43
  0
  673
Роналду кузатувчи ёллади ва Моуриньони мақтамоқда

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду америкалик аёл Кэтрин Ма­йоргани кузатиб юриш учун детектив ёллади. Бу ҳақда Daily Mail хабар тарқатди. Манбага кўра, бу орқали футболчи 34 ёшли аёлнинг «овозини ўчириш»ни кўзламоқда. Тахминларга кўра, Криштиану 2009 йилда Лас-Вегас шаҳрида Майорга билан учрашган. Шундан сўнг аёл уни судга бермоқчи бўлган, аммо португалиялик футболчи 2010 йилнинг қишида унга 375 минг доллар бериб, бу ҳақда сукут сақлашини сўраган. Бироқ орадан 9 йил ўтиб, Кэтрин бу ҳақда маълумот тарқатди.

Айтганча, Роналду у билан бирга ишлаган собиқ мураббийи Жозе Моуриньо ҳақида фикр билдирди. «Моуриньо билан яна бирга ишлаш? Нима учун йўқ? У юқори чўққини забт этган мураббий, буни қайта такрорлайман. Менинг устозларим кўп бўлган, бироқ Жозе Моуриньо бошқача эди. Чунки у кичик деталларни эътибордан қочирмайди ва барчасига ақлан ёндашади», - деди Роналду.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz