Қайднома

Қидирув

U-19 аёллар терма жамоаси назорат учрашувида дуранг қайд этди

U-19 аёллар терма жамоаси назорат учрашувида дуранг қайд этди

  03.10.2018 16:00
  0
  785
 U-19 аёллар терма жамоаси назорат учрашувида дуранг қайд этди

Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси 28 сентябрдан бошлаб Тошкентдаги "Чиғатой" спорт мажмуасида йиғинга киришгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. Карима Йўлдошева шогирдлари йиғин давомида бир қатор назорат учрашувларида майдонга тушишмоқда. Жумладан, 1 октябрь куни Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси "Бунёдкор" жамоасига қарши баҳс олиб бориб 4:1 ҳисобида мағлубиятга учраган бўлса, 2 октябрдаги "Пахтакор W" жамоасига қарши кечган баҳда 0:0 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.  4 октябрь куни эса "Бунёдкор" жамоасига қарши яна бир назорат учрашуви ўтказиш режалаштирилган. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси 20-28 октябрь кунлари Бишкек шаҳрида Осиё чемпионати саралашида қатнашади. Саралашда вакилларимиз Қирғизистон, Гуам, Мальдив ороллари ва БАА аёллар терма жамоасига қарши баҳс олиб боришади.


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz