Қайднома

Қидирув

Pepsi Суперлига: «Қўқон-1912» ўз майдонида ютқазди, «Пахтакор»да йирик ғалаба

Pepsi Суперлига: «Қўқон-1912» ўз майдонида ютқазди, «Пахтакор»да йирик ғалаба

  03.10.2018 20:18
  0
  526
Pepsi Суперлига: «Қўқон-1912» ўз майдонида ютқазди, «Пахтакор»да йирик ғалаба

Дастлабки дақиқада ҳар икки жамоа биттадан хавфли вазиятга эга бўлишди. 9-дақиқада футболчиларимиз жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Жавоҳир Сидиқовнинг зарбасини меҳмонлар посбони катта қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди. 22-дақиқада Муҳаммаданас Ҳасанов томонидан йўлланган зарбани “Металлург” дарвозабони аранг қайтарди. 26-дақиқада рақибларимиз Жавоҳир Сидиқовни қўполлик билан тўхтатиб қолишди. Мурод Холмуҳаммедовнинг жарима тўпини ижро этиши хавфли вазиятни вужудга келтирди. Жарима майдончасига оширилган тўпни Ойбек Рустамов боши билан дарвозага йўллади. Зарбага аниқлик етишмади.

30-дақиқада Муҳаммаданас Ҳасановнинг кутилмаганда берган зарбасидан кейин рақиб посбони қийинчилик билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

41-дақиқада меҳмонлар ҳисобни очишди. Музаффар Музаффаровнинг узоқдан йўллаган зарбаси дарвозамиздан ўрин олди. 43-дақиқада олмалиқлар иккинчи тўпни киритишлари мумкин эди. Зафар Полвонов дарвозамиз томон чалқанча услубда жуда аниқ ва кучли зарба йўллади. Ўткир Юсупов супер сейв намойиш қилиб, жамоамизни муқаррар голдан сақлаб қолди.

Танаффусга жамоалар шу ҳисобда чиқиб кетишди.

Иккинчи таймни футболчиларимиз шидатли ҳужумлар остида бошлашди. Бўлим бошида кетма-кет стандарт вазиятларга эга бўлдик. 59-дақиқада ҳисобни тенглаштириш учун яхши имкониятга эга бўлгандик. Суҳроб Бердиевнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. 65-дақиқада Баҳодир Акрамовнинг боши билан берган зарбасини Абдулов қайтарди. Бу вазиятдан олдин рақиблар гол уришган эди. Ҳакам қоида бузилган деб топди. 70-дақиқада футболчиларимиз ҳисобни тенглаштиришди. Суҳроб Бердиевнинг кучли зарбасидан кейин рақиб дарвозаси ишғол этилди. 83-дақиқада яхши вазиятга эга бўлдик. Комиловнинг боши билан берган зарбаси ноаниқ бўлди.

87-дақиқада захирадан майдонга тушган Азамат Исроилов иккинчи бор дарвозамизни аниқ нишонга олди.

Қолган дақиқаларда вакилларимиз ҳужумкор ўйин намойиш этишларига қарамай, вазиятлардан фойдалана олишмади. Натижада яна қиматли уч очко қўлдан бой берилди. 

PEPSI СУПЕРЛИГА. 25-ТУР

“Қўқон-1912” – АГМК – 1:2 (0:1)

Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Равил Шояҳметов, Андрей Цапенко, Ғайрат Жўраев.

Назоратчи: Артём Арутюнов.

Комиссар: Бахтиёр Намозов.

Голлар: Суҳроб Бердиев – 70. - Музаффар Музаффаров – 41, Азамат Исроилов – 87.

“Қўқон-1912”: 1. Ўткир Юсупов, 9. Носир Отақўзиев (5. Ғиёс Комилов – 46), 10. Жавоҳир Сидиқов, 15. Ойбек Рустамов, 17. Қувондиқ Рўзиев, 19. Суҳроб Бердиев, 22. Мурод Холмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков, 55. Дарко Говкович (4. Баҳодир Акрамов -62), 65. Марко Милич, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов (70. Жасур Ҳакимов – 54).

Захира: 71. Сарвар Каримов, 11. Фирдавс Асадов, 38. Достон Мелиқўзиев, 79. Иқбол Маликжонов.

АГМК: 12. Роман Абдулов, 8. Музаффар Музаффаров, 9. Зафар Полвонов (22. Абдумалик Абдуллаев – 78), 10. Шоҳназар Норбеков (11. Жасур Ҳасанов – 65), 15. Владимир Бубанья, 19. Владислав Касминин, 23. Йован Жокич,  24. Жавлон Гусейнов, 70. Ойбек Қиличев,  71. Жамшид Ҳасанов (6. Азамат Исроилов – 84), 72. Алишер Саматов.

Захира: 46. Хуршид Ходжаев, 2. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, 14. Зоҳир Пиримов, 16. Милош Трифунович, 17. Камолиддин Мурзоев, 99. Низомиддин Зиёвутдинов.

«Қўқон-1912» клуби матбуот хизмати

Шунингдек, чемпионат етакчиларидан бири «Пахтакор» меҳмон бўлиб йирик ғалабага эришди. Фаррух Сайфиев ҳисобни очган бўлса, Игорь Сергеев дубль қайд этди.

Металлург - Пахтакор - 0:3 (0:1)

Ҳакамлар: Исҳоқ Ибрагимов, Бектурин Канназаров, Жалгасбай Сарсенов, Абдурашид Худайбергенов.

Назоратчи: Шамиль Жумаев.

Комиссар: Маъмур Саидқосимов.

Гол: Фаррух Сайфиев 43, - 0:1 (Жалолиддин Машарипов). Игорь Сергеев 69, - 0:2 (Жаҳонгир Аҳмадов). Игорь Сергеев 90, - 0:3

Металлург: Жавоҳир Илёсов, Шаҳзод Шайманов, Исломбек Исоқжонов (Аброр Тошқўзиев, 67), Жасур Ҳасанов, Давронбек Умиров (Муҳаммад Исаев, 46), Шерзод Файзиев, Худойшукур Сатторов, Баҳодир Пардаев, Аброр Хусинов, Павел Смоляченко (Дониёр Ҳошимов, 76), Отабек Зокиров

Пахтакор: Элдорбек Суюнов, Хожиакбар Алижонов, Шерзод Аъзамов, Жаҳонгир Аҳмадов (Жамшид Искандеров, 75), Азимжон Аҳмедов, Жалолиддин Машарипов, Исмоил Гонсалвеш (Баҳром Абдураҳимов, 71), Егор Кримец, Фаррух Сайфиев, Драган Черан (Владимир Козак, 90+1), Игорь Сергеев.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz