Қайднома

Қидирув

Pepsi Суперлига: «Навбаҳор» сафарда «Бунёдкор»га имкониятни бой берди

Pepsi Суперлига: «Навбаҳор» сафарда «Бунёдкор»га имкониятни бой берди

  03.10.2018 21:59
  0
  558
Pepsi Суперлига: «Навбаҳор» сафарда «Бунёдкор»га имкониятни бой берди

Pepsi Суперлига 25-тури доирасидаги баҳслар ўз поёнига етди.

Сўнгги ўйин Тошкентдаги «Миллий» стадионида бўлиб ўтди ва унда мезбон «Бунёдкор» Наманганнинг «Навбаҳор» клубини қабул қилди.

Қизиқарли ва жанговор тарзда кечган ўйин «қалдирғочлар»нинг ишончли ғалабаси билан якунланди. Биринчи бўлимнинг 31-дақиқасида Азиз Ҳайдаров ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимнинг 60-дақиқасда Абдулла Абдуллаев иккинчи голни киритди.

Шу тариқа «Бунёдкор» ўз ҳисобига муҳим уч очкони қўшиб қўйди.

PEPSI СУПЕРЛИГА. 25-ТУР

БУНЁДКОР – НАВБАҲОР - 2:0 (1:0)

Голлар: Азиз Ҳайдаров (31), Абдулла Абдуллаев (60).

Бунёдкор: М.Зуҳуров, Р.Ашурматов, А.Комилов, Д.Жўраев, Д.АҲмадалиев, Ж.Иброҳимов, Ш.Нурматов, М.Тошматов, С.Собирхўжаев, Х.Ғиёсов (М.Мираҳмадов, 80), А.Ҳайдаров (А.Абдуллаев, 54).

Навбаҳор: Б.Эргашев, И.Голбан, О.Ўрунов, Ш.Каримов, А.Нўъмонов (Д.Никач, 46), А.Турғунбоев, М.Ғофуров, А.Алиев, Р.Аҳмедов (С.Сулаймонов, 62), Д.Ҳошимов, Ж.Меҳмонов.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz