Қайднома

Қидирув

Юрген Клопп: «Чиройли ўйин эмас, натижа учун ўйнаймиз»

Юрген Клопп: «Чиройли ўйин эмас, натижа учун ўйнаймиз»

  04.10.2018 14:56
  0
  326
Юрген Клопп: «Чиройли ўйин эмас, натижа учун ўйнаймиз»

Англиянинг «Ливерпуль» клуби бош мураббийи Юрген Клопп Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 2-тури доирасида «Наполи»га қарши кечган учрашувдан сўнг фикр билдирди.

«Ливерпуль»да голли имкониятлар бўлди, лекин кўп майда хатоларга йўқ қўйдик ва майдондаги эркин ҳудуддан фойдаланмадик. Тўп билан ҳам шошиб муамола қилдик.

Вазиятлардан унумли фойдалана олмадик. Меҳмонда 0:0 ҳисоби биз учун оддий натижа бўларди, бироқ гол ўтказиб юборган вазиятда хатога йўл қўйдик. Ўйин тезкор бўлди, ўзимиз бунга имкон яратиб бердик.

Бизнинг гуруҳ бошиданоқ қизиқарли эди ва шундай бўлиб қолмоқда. Бугунгидан яхшироқ ўйнамоқчимиз. Чиройли ўйин кўрсатмаётган бўлсак ҳам, натижага эришишни истаймиз. Бугунги ўйинда «Ливерпуль» ўзига ўхшамади», дейди Клоп.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz