Қайднома

Қидирув

«Манчестер Юнайтед» бу кўрсатгич бўйича АПЛнинг ягона жамоаси

«Манчестер Юнайтед» бу кўрсатгич бўйича АПЛнинг ягона жамоаси

  04.10.2018 19:29
  0
  522
«Манчестер Юнайтед» бу кўрсатгич бўйича АПЛнинг ягона жамоаси

Европа чемпионлар лигаси турнирининг 2-тур учрашувлари якунланди. Хабарингиз бор, Англиянинг «Ливерпуль» клуби сафарда «Наполи»га, «Тоттенхэм» эса ўз майдонида «Барселона»га имкониятни бой берди.

«Манчестер Сити» «Хоффенхайм» устидан қийин ғалабага эришди (2:1), аммо «шаҳарликлар» дастлабки турда «Лион»га ютқазиб қўшийганди.

Чемпионлар лигасида бу мавсум ютқазмаган АПЛнинг ягона жамоаси  – бу «Манчестер Юнайтед». Жозе Моуриньо жамоаси 1-турда «Янг Бойз»ни мағлубиятга учратган бўлса, 2-турда жамоа «Валенсия» билан дуранг ўйнади. Шунингдек, «МЮ» ЕЧЛда ҳозирга келиб АПЛ жамоалари орасида энг кўп очко тўплаган жамоа ҳамдир.

«Манчестер Юнайтед» – 4 очко;

«Манчестер Сити» – 3 очко;

«Ливерпуль» – 3 очко;

«Тоттенхэм» – 0 очко.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz