Қайднома

Қидирув

Қозоғистон ёшлари Ўзбекистонга тенглашиб олди

Қозоғистон ёшлари Ўзбекистонга тенглашиб олди

  04.10.2018 17:21
  0
  587
Қозоғистон ёшлари Ўзбекистонга тенглашиб олди

Роппа-роса 20 йил аввал Қозоғистон ёшлар термаси бизнинг минтақадан жаҳон чемпионатига йўл олган дастлабки жамоа бўлганди.

Орадан тўрт йил ўтиб, ҚФФ УЕФАга ўтгач, ёшлар ўртасидаги ЖЧга Ўзбекистон термаси чиқди.

2006 йили Тожикистон термаси ўсмирлар ўртасидаги мундиалга бизнинг минтақадан чиққан илк жамоа бўлганди. Айнан шу терма 2007 йили Жанубия Кореяда ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида биринчи бўлиб гуруҳдан чиқишни уддалади.

2008 йили Ўзбекистон термаси ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига иккинчи марта йўл олган дастлабки жамоа бўлди.

2010 йили Ўзбекистон ўсмирлар термаси илк бор жаҳон чемпионатига йўл олиб, 2011 йили минтақамизда биринчи бўлиб чорак финалга етиб борди.

2012 йили Ўзбекистон минтақамизда бир йилнинг ўзида ҳам ёшлар, ҳам ўсмирлар термалари жаҳон чемпионатига йўл олган биринчи мамлакатга айланди. 2013 йили ёшларимиз биринчилардан бўлиб ЁЖЧ гуруҳ босқичидан чиқишди. Ўсмирлар мундиалида эса Ўзбекистон қаторасига иккинчи марта чорак финалга чиқди.

2014 йили Ўзбекистон ёшлар термаси тўртинчи маротаба жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Бундай кўрсаткични қўшни мамлакатлар яқин 20 йил ичида такрорлай олмасликлари тайин. Кичик мундиалда эса Ўзбекистон иккинчи марта чорак финалга етиб борди.

Куни кеча Тожикистон ўсмирлар термаси ўз тарихида иккинчи марта жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиб, бу борада Ўзбекистонга тенглашиб олди.

Алишер Никибаев «Telegram» канали


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz