Қайднома

Қидирув

Роналду бу йил Португалия термаси жамоасида ўйнамайди

Роналду бу йил Португалия термаси жамоасида ўйнамайди

  05.10.2018 14:00
  0
  637
Роналду бу йил Португалия термаси жамоасида ўйнамайди

Италиянинг «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду терма жамоага чақирилмасликни сўради. Бу ҳақда Footbal Italia хабар бермоқда.

33 ёшли футболчи Португалия термасининг сентябрь ойидаги Миллатлар лигаси ўйинларига жалб этилмаган, бу «Ювентус»га тезроқ кўникиб кетишига ёрдам бериш мақсади билан изоҳланган эди. Манбага кўра, ҳужумчи октябрь ва ноябрь ойларидаги йиғинларга ҳам жалб этилмайди. Шу тариқа, у октябрь ойида Миллатлар лигаси доирасидаги Польшага қарши баҳс (11 октябрь) ва Шотландия билан ўртоқлик ўйинини (14 октябрь) ўтказиб юборади.

Ноябрда эса Миллатлар лигасининг яна икки баҳси – Италия (17 ноябрь) ва Польша (20 ноябрь) билан учрашувларда Португалия термаси Роналдунинг хизматидан фойдаланмайди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz