Қайднома

Қидирув

Баҳрайн клуби - "Муҳаррақ" энди Саудия чемпионатида қатнашади

Баҳрайн клуби - "Муҳаррақ" энди Саудия чемпионатида қатнашади

  05.10.2018 14:16
  0
  674
Баҳрайн клуби -

Баҳрайн клуби кейинги мавсумдан Саудия Арабистони чемпионатида иштирок этади. Баҳрайннинг энг номдор клубларидан бири "Муҳаррақ" 2019/2020 йилги мавсумда Саудия Арабистони Про лигасида қатнашади. Бу ҳақда Саудия Арабистони футбол федерацияси расман маълум қилди.

Агар Саудия чемпионатида қатнашишга Қувайт чемпиони ҳам розилик берса, унда кейинги йил Про лига клублари 16тадан 18тага оширилади. Ҳозирча Қувайт томон бу таклифга расман жавоб бергани йўқ. Агар қувайтликлар рози бўлишса, унда "Ал Қодисия" Саудия чемпионатига йўл олади.

"Муҳаррақ" клуби бош директори Иброҳим Ал Исса бу ҳақда шундай деди: "Биз Саудия Арабистони Про лигасида иштирок этишдан фақат хурсанд бўламиз, чунки бу жуда кучли чемпионат ҳисобланади. Бизнинг клуб ҳам ўзига яраша тарихга эга. "Муҳаррақ" 34 марта Баҳрайн чемпионлигини қўлга киритган. Масалан, Англияда "Кардифф Сити" билан "Суонси" Уэльс клублари ҳисобланадаи, лекин улар АПЛда қатнашиб яхши таассурот қолдиришмоқда. Биз ҳам шундай ўйнашга ҳаракат қиламиз".


Манба: arabnews.com, championat.asia


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz