Қайднома

Қидирув

Агар Месси ўйнамаганда...

Агар Месси ўйнамаганда...

  05.10.2018 16:16
  0
  433
Агар Месси ўйнамаганда...

«Тоттенхэм Хотспур» бош мураббийи Маурисио Почеттино «Барселона»га қарши учрашув олдидан каталонияликлар етакчиси Лионель Месси билан бир жамоада ўйнаши мумкин бўлгани ҳақида гапириб ўтди. «Эспаньол»да ўйнаб юрганимда, «Барселона» академиясида тарбияланаётган Месси ҳақида эшитганман. Шунингдек, унинг «Эспаньол»га ўтишга яқин бўлгани гапирилганди. Ўша йили «Барселона» «Жоан Гампер кубоги» доирасида Фабио Капелло бошчилигидаги «Ювентус»га қарши баҳс олиб борган. Месси ажойиб ўйин намойиш қилган. Учрашувдан кейин Капелло у ҳақида илиқ фикрларни билдирган. Кейин «Барселона» фикрини ўзгартириб, Леони таркибида олиб қолган. Агар ўшанда Месси «Юве»га қарши майдонга тушмаганида, бугунги кунда «Эспаньол» юлдузи бўларди. «Эспаньол» эса «Барселона» даражасига кўтариларди. Шунингдек, биз Лионель билан жамоадош бўлардик. Кейинчалик унга устозлик қилишим мумкин эди», - деди Почеттино.

Айтганча, Аргентина термаси афсонаси Диего Марадона жамоа сардори Лионель Мессига халқаро фаолиятини якунлашни маслаҳат берди. Бу ҳақда Goal портали хабар тарқатди. Эслатиб ўтамиз, «Барселона» ҳужумчиси Аргентина футбол федерациясидан 2018 йил охирига қадар ўзини терма жамоага чақирмай туришларини сўраган. «Мессига умуман термага қайтмасликни тавсия қиламан. Миллий жамоада ҳамма нарсада уни айбдор қилишади. Ҳатто ёшлар термаси мағлуб бўлса ҳам... Бироз ўзини четга олиб, ҳаммаси учун жавобгарликни ким бўйнига олишини кузатиб турадиган вақт келди. Аргентина термаси мени ортиқ руҳлантирмай қўйди. Бу ҳаммага тааллуқли. Биз кучли шижоатни йўқотдик», - деди Марадона. Эслатиб ўтамиз, 31 ёшли Месси Аргентина терма жамоасининг сентябрь ойида бўлиб ўтган Гватемала (3:0) ва Колумбияга (0:0) қарши учрашувларига жалб этилмаган, аввалроқ октябрь ойидаги Ироқ ва Бразилия билан ўтган ўйинларга ҳам чақирилмаслиги маълум бўлганди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz