Қайднома

Қидирув

Де Брюйне 11 ноябрда қайтади, Бэйл эса шу ҳафтада тикланади

Де Брюйне 11 ноябрда қайтади, Бэйл эса шу ҳафтада тикланади

  05.10.2018 17:25
  0
  467
Де Брюйне 11 ноябрда қайтади, Бэйл эса шу ҳафтада тикланади

«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне жароҳатидан тикланмоқда. Бельгиялик футболчи умумий гуруҳ машғулотларига қайтди. Эслатиб ўтамиз, футболчи август ойи ўрталарида тиззасидан жароҳат олган, унинг 3 ой давомида тикланиб олиши маълум қилинганди. Хабарларга кўра, Де Брюйне 11 ноябрь куни ўтказиладиган «Манчестер Юнайтед»га қарши учрашувда майдонга қайтиши мумкин.

Айтганча, яқиндагина жароҳат олган «Реал» ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл эса МРТ таҳлилидан ўтгач, унинг оёқ мушакларида муаммолар кузатилмагани маълум бўлди. Шунчаки, бироз ортиқча зўриққанлиги аниқланди. Аммо «Реал» Бэйлни ЦСКАга қарши ўйинга олиб бормасликка қарор қилди. 26 ёшли футболчи «Алавес» билан кечадиган баҳсда майдонга туша олади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz