Қайднома

Қидирув

Андрей Канчельскиснинг "Навбаҳор"ни бошқариши ҳақиқатга яқин-ми?

Андрей Канчельскиснинг "Навбаҳор"ни бошқариши ҳақиқатга яқин-ми?

  05.10.2018 16:33
  0
  844
Андрей Канчельскиснинг

Россиялик собиқ футболчи Андрей Канчельскиснинг "Навбаҳор"ни бошқариши ҳақидаги гап-сўзлар ҳақиқатга айланиши мумкин.
Гарчи Россия ОАВ воситалари ҳам бу ҳақда хабар тарқатишган бўлишса-да, манба сифатида Ўзбекистондаги СА интернет нашри кўрсатилган.  
Олинган маълумотларга кўра, Канчельскиснинг "Навбаҳор"га ўтиши деярли ҳал бўлган. Шу кунларда Илҳом Мўминжоновга чиқиш эшиклари кўрсатилиши кутилмоқда. Сўнгги уч ўйиндаги қониқарсиз натижалардан сўнг Мўминжоновнинг Намангандан кетиши ҳақиқатга яқинроқ бўлиб турибди. 
Жамоамиз кейинги учрашувни 20 октябрь куни Наманганда "Бухоро"га қарши ўйнайди. Айнан мана шу учрашувга жамоани Андрей Канчельскис бошлаб тушиши мумкин.


Манба: lochinlar.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz