Қайднома

Қидирув

"Скуадроа адзурра"нинг таркиби ҳам оммага маълум қилинди: Болотелли ўрнига Жовинко?!

"Скуадроа адзурра"нинг таркиби ҳам оммага маълум қилинди: Болотелли ўрнига Жовинко?!

  06.10.2018 10:48
  0
  561

Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини ҳам жамоасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун таркибни эълон қилди. Рўйхатга назароа солар экансиз, "Скуадра адзурра" таркибидан 2015 йил октябридан бери терма жамоага чақирилмаётган "Юве"нинг собиқ, айни дамда АҚШнинг Торонто клуби ҳужумчиси Себастян Жовинко ҳам ўрин олган. Франциянинг "Ницца" жамоаси ҳужумчиси Марио Балотелли эса таркибдан четда қолдирилган. Маълумот учун, Италия терма жамоаси 10 октябрь куни Украина билан ўртоқлик ўйиниўтказади. 14 октябрда эса Миллатлар Лигаси доирасида Польша терма жамоаси билан кураш олиб боради.

Италия терма жамоасининг таркиби қуйидагича кўриниш олди:

Дарвозабонлар: Алессио Краньо (Кальяри), Жанлуижи Доннарумма (Милан), Маттиа Перин (Ювентус), Сальваторе Сиригу (Торино).

Ҳимоячилар: Франческо Ачерби (Лацио), Кристиано Бираги (Фиорентина), Леонардо Бонуччи, Жоржио Кьеллини (иккаласи — Ювентус), Доменико Кришито (Женоа), Данило ДʼАмброзио (Интер), Эмерсон (Челси), Алессандро Флоренци (Рома), Алессио Романьоли (Милан).

*Ярим ҳимоячилар: *Николо Барелла (Кальяри), Федерико Бернардески (Ювентус), Жакомо Бонавентура (Милан), Роберто Гальярдини (Интер), Жоржиньо (Челси), Лоренцо Пеллегрини (Рома), Марко Верратти (ПСЖ).

Ҳужумчилар: Доменико Берарди (Сассуоло), Жанлука Капрари (Сампдория), Федерико Кьеза (Фиорентина), Патрик Кутроне (Милан), Себастьян Жовинко (Торонто), Чиро Иммобиле (Лацио), Лоренцо Инсинье (Наполи), Симоне Заза (Торино).



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz