Қайднома

Қидирув

Одил Аҳмедов FIFA симуляторидан 7-маротаба жой олди

Одил Аҳмедов FIFA симуляторидан 7-маротаба жой олди

  06.10.2018 08:57
  0
  635
Одил Аҳмедов FIFA симуляторидан 7-маротаба жой олди

Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов еттинчи маротаба FIFA симуляторидан жой олди. У 2012 йилдан 2017 йилга қадар чиқарилган барча версияларда бор эди. Фақатгина FIFA 18 дан Аҳмедов жой олмаганди.

Умуман, симуляторнинг расмий версиясида ҳозирча иккита ўзбекистонлик футболчини кўриш мумкин. Улардан бири бироз олдин айтганимиз Шанхай СИПГ клуби футболчиси Одил Аҳмедов ва иккинчиси Япониянинг Жубило Ивата клуби аъзоси Фозил Мусаевдир. Аҳмедовнинг умумий скилли – 75 сифатида кўрсатилган. Фозилда эса бу кўрсаткич – 60 га тенг. Кейинчалик чиқадиган FIFA 19 нинг тўлдирилган (патч) версияларида ўзбекистонлик футболчиларнинг сони янада кўпайиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, FIFA 18 нинг расмий версиясида Виталий Денисов, Элдор Шомуродов, Вадим Афонин, Вагиз Галиулин ва Фозил Мусаев каби ўзбекистонлик футболчилар бор эди.


Манба: turon24.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz