Қайднома

Қидирув

Қирғизистонда "Фарғона водийси кубоги" ўтказилади

Қирғизистонда "Фарғона водийси кубоги" ўтказилади

  06.10.2018 18:44
  0
  419
Қирғизистонда

Осиё қитъасида футбол йилдан-йилга жадаллик билан ривожланиб бормоқда. Борган сайин қитъа клублари ўртасидаги турнирлар ва Осиё кубоги иштирокчилари географияси кенгайиб бормоқда. Бу эса Осиёнинг барча мамлакатларида ҳам қўшни давлатлар футболига бўлган эътибор ортишига хизмат қилмоқда.

Шу ўринда жорий йилнинг 9-11 октябрь кунлари Қирғизистон Республикасининг Баткен шаҳрида қўшни давлатлар ўртасидаги алоқаларни спорт орқали ҳам янада мустаҳкамлаш мақсадида илк марта “Фарғона водийси кубоги” бўлиб ўтади. Унда Тожикистоннинг “Хўжанд”, Қирғизистоннинг “Олой” ва Баткен вилояти терма жамоаси, шунингдек, Ўзбекистоннинг “Нефтчи” клублари иштирок этишади. Учрашувлар Баткен шаҳридаги “Марказий” стадионда бўлиб ўтади. Мусобақада асосий жамоалар билан биргаликда, ушбу клубларнинг 12 ёшгача бўлган тарбияланувчилари ҳам ўзаро ғолиблик учун кураш олиб боришади.
Таъкидлаш жоиз, келаси йиллардан анъанавий тарзда ўтказилувчи мазкур мусобақада янада кўпроқ иштирокчилар қатнашиши кўзда тутилмоқда.


Манба: pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz