Қайднома

Қидирув

“Хотира-79” жамоасига техник мағлубият ёзилди ва хайр Про-лига...?!

“Хотира-79” жамоасига техник мағлубият ёзилди ва хайр Про-лига...?!

  06.10.2018 17:55
  0
  522
“Хотира-79” жамоасига техник мағлубият ёзилди ва хайр Про-лига...?!

Про лига 28-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган “Ғиждувон” – “Хотира-79” учрашуви ўтказилмайди. Бунда мезбонларга техник ғалаба, меҳмонларга эса техник мағлубият ёзилади.

Чунки “Хотира-79” жамоаси сафар учрашувига мураббийлар штабисиз ташриф буюрди. Ғиждувонга Уйчидан фақатгина 14 нафар футболчигина келди холос. Жамоанинг натижаси учун жавоб берадиган мураббий, жамоага масъул – маъмур, футболчилар соғлигига жавобгар саналувчи клуб шифокори эса номаълум сабабларга кўра ўйинга кела олмади. Шу сабабдан учрашув комиссари ўйин ўтказилмаслигини лозим топди. Таъкидлаш жоиз, олдинроқ Уйчи туманининг “Хотира-79” клубига Про-Лига 22-туридан жой олган “Лабса” — “Хотира-79” сафар ўйинига ҳам бора олмагани сабаб техник мағлубият ёзилган эди.

Давралар оралиғида молиявий муаммоларга дуч келган мазкур клубнинг Про лигада иштирокини давом эттириши масаласи тез кунларда ПФЛ комиссияси томонидан кўриб чиқилади.  

Ўз олдига ҳеч қандай мақсад қўя олмайдиган ва фақатгина бугунги куни билан яшайдиган клублар билан чемпионат савиясини кўтариш қийин. Келаси йилдан бошлаб бу каби жамоалар формати ўзгарадиган 2-лига мусобақаларида иштирок этиши мумкин. Про-Лигада эса Суперлиганинг минимал талабларига жавоб бера оладиган клубларгина қолдирилади.

Шундай қилиб, жамоа муддатидан аввал молиявий қийинчиликлар туфайли лигани тарк этади, шекилли... Зеро, бундай оғир ҳолатда клуб фаолияти тўхтатилиши керак...


Манба: pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz