Қайднома

Қидирув

МТЖда кутилган ЖЧ иштирокчилари – улар ишончни нечоғли оқлашяпти?

МТЖда кутилган ЖЧ иштирокчилари – улар ишончни нечоғли оқлашяпти?

  07.10.2018 00:22
  0
  781
МТЖда кутилган ЖЧ иштирокчилари – улар ишончни нечоғли оқлашяпти?

2003 йили Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси илк марта жаҳон чемпионатида иштирок этганди. БАА мезбонлик қилган ўша U-20 мундиалида қатнашган футболчиларимизга батафсил тўхталиш шарт эмас.

Негаки, Виктор Борисов жамоасидан жой олган аксарият ўйинчилар миллий жамоадаги фаолиятини якунлаб бўлишди.

Шундай экан, бугун 2009 йили Мисрда ташкиллаштирилган ёшлар ўртасидаги кичик ЖЧда иштирок этган ўйинчилар ва улардан кейинги авлод вакиллари статистикасига эътибор қаратамиз.

МИСР-2009

Ўзбекистон ёшлар термаси 2009 йили ўз тарихида 2-марта ЖЧга борди. Аҳмад Убайдуллаев шогирдлари бир йил аввал Саудия Арабистонида ташкиллаштирилган Осиё чемпионати финалига чиқишганди. Эсласангиз, 2008 йилги мавсум якунларига кўра, айнан Убайдуллаев энг яхши мураббий сифатида эътироф этилганди.

Терма жамоамиз Мисрга 21 нафар футболчи билан йўл олди. Ёшларимиз 3та ўйинда 2та мағлубият ва 1та дуранг қайд этишди, рақиблар дарвозасига 2та гол уришди. Улар Шерзод Каримов ва Иван Нагаев номига ёзилди.

Шерзод Гана термасига қарши кечган илк ўйин (1:2)да ўзини кўрсатган бўлса, Иван англиялик ёшлар билан баҳс (1:1)да гол муаллифига айланганди. Шу икки ўйин орасида жамоамиз Уругвай термасига 0:3 ҳисобида имкониятни бой берганди. Мана, иккинчи мундиал иштирокчилари ҳам 30 ёшни қоралаб қолишди.

Айтиш ўринли, бизда бирданига авлодлар алмашувини амалга ошириш ижобий натижа бериши жуда мушкул. Илова қилинган жадвал орқали Миср мундиалига борган футболчилар ҳақида етарлича маълумот олишингиз мумкин. Ҳозирда улардан айримлари катта футболдаги фаолиятларини деярли тугатишди ёки қуйи лигаларда тўп суришмоқда.

Эктор Купер сентябрь ойидаги ўртоқлик ўйинларида Сардор Мирзаев, Ислом Тўхтахўжаев, Санъат Шихов ва Иван Нагаевни синаб кўрди. Санжар Қувватов ва Мурод Холмуҳаммедов эса машғулотлар билан чекланишди. Шунингдек, йиғинга чақирилган Шерзод Аъзамов жароҳат туфайли четда қолди.

Аҳмад Убайдуллаев назарига тушишмаган Олег Зотеев ва Жавлон Иброҳимов ҳам Купер бошқарувидаги ўйинларда иштирок этишди. Шу иккисидан ташқари, 2009 йилги мундиалга бормаган Санжар Шоаҳмедов (элитада 199та ўйин, 39та гол), Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров (143та ўйин, 1та гол), Дилшод Раҳматуллаев (154та ўйин, 11та гол), Шукурали Пўлатов (194та ўйин, 8та гол), Жаҳонгир Меҳмонов (182та ўйин, 2та гол), Салим Мустафоев (189та ўйин, 10та гол), Шуҳрат Муҳаммадиев (183та ўйин, 6та гол), Суҳроб Султонов (84та ўйин) ва Суҳроб Бердиев (178та ўйин, 36 гол) ҳам миллий жамоадан чақирув олишса, ажабмас.

ЖЧ-2009 (МИСР) ИШТИРОКЧИЛАРИ СТАТИСТИКАСИ

Футболчи

Амплуаси

Туғилган санаси

ЖЧ-2009

ЖЧгача (юқори лигада)

Жами (юқори лигада)

 

Ўйин

Гол

Ўйин

Гол

Ўйин

Гол

 1

Зоҳир Пиримов

Яр. ҳим.

06.03.1990

1

-

56

3

254

20

 2

Ислом Тўхтахўжаев

Ҳим.

30.10.1989

3

-

14

 1

220

17

 3

Жасур Ҳасанов

Яр. ҳим.

24.07.1989

3

-

25

212

16

 4

Суннатилла Мамадалиев

Яр. ҳим.

28.08.1989

3

-

17 

 1

211

23

 5

Санъат Шихов

Ҳуж.

28.12.1989

3

-

205

23

 6

Шерзод Каримов

Яр. ҳим.

26.01.1989

2

1

 28

201

27

 7

Дилёр Эрматов

Ҳим.

30.04.1989

3

-

201

5

 8

Сардор Мирзаев

Яр. ҳим.

21.03.1991

3

-

 13

194

30

 9

Достон Абдураҳмонов

Яр. ҳим.

05.05.1990

-

-

29 

1

189

8

 10

Иван Нагаев

Ҳуж.

03.07.1989

2

1

 3

 151

47

 11

Шерзод Аъзамов

Ҳим.

14.01.1990

3

-

15

 -

150

5

 12

Санжар Қувватов

Дар.

08.01.1990

3

-6

 11

-15 

145

-163

 13

Кенжа Тўраев

Ҳуж.

01.03.1989

2

-

50

5

143

24

 14

Ғулом Ўрунов

Яр. ҳим.

07.06.1989

2

-

 10

138

15

 15

Ойбек Қиличев

Яр. ҳим.

17.01.1989

2

-

 22

   -

133

9

 16

Мурод Холмуҳаммедов

Ҳим.

23.12.1990

3

-

123

17

 17

Муҳиддин Худоёров

Дар.

05.11.1990

-

-

43

-63 

 18

Дониёр Усмонов

Дар.

23.06.1989

-

-

24

-43 

 19

Сарвар Отабоев

Ҳим.

12.08.1989

1

-

11 

18

   -

 20

Камолиддин Тожибоев

Ҳим.

19.01.1990

-

-

 2

2

  -

 21

Даврон Мирзаев

Ҳуж.

08.02.1989

3

-

 -

ТУРКИЯ-2013

Ёшлар терма жамоамизнинг мундиалдаги 3-иштироки аввалги 2та уринишга нисбатан анча сермаҳсул бўлди. Ёшларимиз гуруҳдан чиқиб, чорак финалгача боришди. Бу гал жамоага Аҳмаджон Мусаев мураббийлик қилганди. Табиийки, мухлислару-мутахассислар бу жамоа футболчиларидан буюк келажак кутишди. Афсуски, умидлар ҳозирча оқланмаяпти.

Тўғри, Туркия мундиалида қатнашган кўплаб йигитлар айни пайт Суперлига клублари сафида тўп суришмоқда. Аммо аксарият футболчилар ўйинида ўсиш кузатилмаяпти. Эктор Купер томонидан терма жамоа йиғинига чақирилган Владимир Козак, Игорь Сергеев ва Сардор Собирхўжаев статистик кўрсаткичлари билан бунга ҳақлидек.

Дейлик, сўнгги 10 йилликни олсак, элит лиганинг 128та ўйинида 65та гол урган футболчини топиш мушкул. Яъни Сергеев каби тўпурарлик қобилиятига эга ҳужумчи айни вақт миллий чемпионатимизда анқонинг уруғига айланган. Владимир Козакнинг кучли рақобат мавжуд клубда деярли 200та ўйин ўтказгани таҳсинга лойиқ.

Мусаев эътиборидан четда қолган йигитларга қарасак, ҳозирги кунда Тожикистоннинг «Истиқлол» клубида тўп сураётган Жаҳонгир Абдумўминов (элит лигада 132та ўйин, 12та гол), шунингдек, «Бунёдкор»дан Дилшод Аҳмадалиев (50та ўйин, 4та гол), «Нефтчи»дан Мурод Бобожонов (86та ўйин, 20та гол), «Металлург»дан Жавоҳир Илёсов (59та ўйин) ва Исломбек Исоқжонов (99та ўйин, 15та гол), АГМКдан Шоҳназар Норбеков (100та ўйин, 8та гол), «Сўғдиёна»дан Шоҳруз Норхонов (75та ўйин, 22та гол) ҳамда Санжар Рашидов (110та ўйин, 26та гол), «Қўқон-1912»дан Қувондиқ Рўзиев (89та ўйин, 2та гол), «Навбаҳор»дан Азизбек Турғунбоев (64та ўйин, 13та гол) кабилар матонат билан ишлашда давом этишса, бош жамоадан таклиф олишлари мумкин.

ЖЧ-2013 (ТУРКИЯ) ИШТИРОКЧИЛАРИ СТАТИСТИКАСИ

Футболчи

Амплуаси

Туғилган санаси

ЖЧ-2013

ЖЧгача (юқори лигада)

Жами (юқори лигада)

Ўйин

Гол

Ўйин

Гол

Ўйин

Гол

1

Владимир Козак

Яр. ҳим.

12.06.1993

5

-

55

6

187

19

2

Аббос Махситалиев

Яр. ҳим.

12.01.1994

5

2

22

5

128

13

3

Игорь Сергеев

Ҳуж.

30.04.1993

5

2

14

1

128

65

4

Жамшид Искандеров

Яр. ҳим.

16.10.1993

3

-

15

1

122

17

5

Тоҳир Шамсиддинов

Ҳим.

09.02.1993

5

-

7

-

118

-

6

Жалолиддин Машарипов

Яр. ҳим.

01.09.1993

4

-

-

-

113

20

7

Сардор Собирхўжаев

Яр. ҳим.

06.11.1994

5

-

-

-

104

3

8

Диёр Туропов

Яр. ҳим.

09.07.1994

5

1

7

1

101

13

9

Жасур Ҳакимов

Ҳуж.

24.05.1994

1

-

-

-

96

17

10

Бобур Йўлдошев

Ҳим.

08.04.1993

4

-

19

-

94

1

11

Муҳсин Убайдуллаев

Ҳим.

15.07.1994

5

-

-

-

90

-

12

Забиҳилло Ўринбоев

Ҳуж.

30.03.1995

3

-

-

-

84

7

13

Сардор Раҳмонов

Ҳим.

09.07.1994

4

2

2

-

80

8

14

Максимилиан Фомин

Ҳим.

21.09.1993

4

-

-

-

52

2

15

Асилбек Омонов

Дар.

01.09.1993

5

-10

-

-

46

-57

16

Акмал Турсунбоев

Дар.

14.04.1993

-

-

-

-

39

-54

17

Абдулазиз Юсупов

Ҳуж.

05.01.1993

5

-

1

-

21

-

18

Нодир Санақулов

Ҳим.

01.12.1994

-

-

8

-

16

-

19

Камрон Кападзе

Ҳим.

29.01.1994

1

-

-

-

11

-

20

Азамат Абдуллаев

Ҳим.

23.02.1994

1

-

3

-

5

-

21

Баҳодир Мирсоатов

Дар.

21.10.1993

-

-

-

-

-

-

Янги Зеландия-2015

Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги ёшлар терма жамоамиз ҳисоб бўйича 4-ЖЧда ижобий натижа қайд этди. Яъни жамоамиз бу гал ҳам чорак финалга чиқди.

Мундиалда термамиз етакчилари ролида гавдаланишган Элдор Шомуродов, Отабек Шукуров, Акром Комилов, Достон Ҳамдамов, Одил Ҳамробеков, Рустам Ашурматов каби футболчилар Янги Зеландиядан қайтишгач, миллий чемпионатда ҳам бинойидек иштирок эта бошладилар. Шу йилнинг январь ойида эса U-23 тоифасида Осиё чемпиони бўлган жамоамиз ўзагини айнан кичик мундиал-2015 қатнашчилари ташкил этишди.

Афсуски, 2015 йили Равшан Ҳайдаров жамоасидан четда қолган бошқа футболчилар орасида ҳеч ким ҳозирча яққол кўзга ташлангани йўқ. Нисбатан ажралиб турган «Насаф» вакили Дониёр Нарзуллаев (элитада 53та ўйин, 2та гол) ва Андрей Сидоров (45та ўйин, 6та гол) кутилганидек, Ҳайдаров томонидан U-23 терма жамоасига чақирилди.

Булар қаторига «Бухоро»дан Эргаш Исмоилов (55та ўйин, 5та гол)ни ҳам қўшиш мумкин. Аммо у терма жамоадан таклиф олганича йўқ.

ЖЧ-2015 (ЯНГИ ЗЕЛАНДИЯ) ИШТИРОКЧИЛАРИ СТАТИСТИКАСИ

Футболчи

Амплуаси

Туғилган санаси

ЖЧ-2015

ЖЧгача (юқори лигада)

Жами (юқори лигада)

Ўйин

Гол

Ўйин

Гол

Ўйин

Гол

1

Акром Комилов

Ҳим.

14.03.1996

5

-

13

1

103

3

2

Достон Ҳамдамов

Яр. ҳим.

24.07.1996

4

3

15

6

93

37

3

Одил Ҳамробеков

Яр. ҳим.

13.02.1996

5

-

20

-

92

2

4

Забиҳилло Ўринбоев

Ҳуж.

30.03.1995

5

2

11

2

84

7

5

Рустам Ашурматов

Ҳим.

07.07.1996

4

-

-

-

83

5

6

Элдор Шомуродов

Ҳуж.

29.06.1995

5

2

16

-

76

18

7

Отабек Шукуров

Яр. ҳим.

22.06.1996

5

-

6

-

73

7

8

Жавоҳир Сиддиқов

Яр. ҳим.

08.12.1996

2

-

-

-

63

10

9

Хуршид Ғиёсов

Яр. ҳим.

12.04.1995

5

-

1

-

60

5

10

Достон Турсунов

Ҳим.

13.06.1995

4

-

1

-

59

4

11

Сардор Азимов

Яр. ҳим.

11.06.1995

1

-

-

-

59

2

12

Жавоҳир Соҳибов

Яр. ҳим.

01.03.1995

5

-

8

1

55

5

13

Миржамол Қосимов

Яр. ҳим.

24.09.1995

5

1

-

-

45

2

14

Аббос Отахонов

Ҳим.

25.08.1995

-

-

-

-

42

1

15

Дилшод Ҳамроев

Дар.

11.07.1995

4

-4

-

-

40

-61

16

Темур Толипов

Ҳуж.

18.05.1995

1

-

-

-

27

1

17

Ботирали Эргашев

Дар.

23.06.1995

-

-

-

-

15

-13

18

Равшан Хурсанов

Яр. ҳим.

19.08.1996

2

-

-

-

5

1

19

Сарвар Каримов

Дар.

25.12.1996

1

-4

1

-2

4

-10

20

Иброҳим Абдуллаев

Ҳим.

05.12.1996

5

-

-

-

3

-

21

Нажмиддин Нормуродов

Яр. ҳим.

06.06.1995

1

-

-

-

1

-

Изоҳ: 2018 йилги статистика Суперлига 24-тури якунига асосланган.

УМУМИЙ ҲОЛАТ

3та мундиалда иштирок этган футболчилар статистикаси кўрсатилган жадвалларни ўзаро солиштирсак, ўйинчиларнинг ЖЧдан олдинги натижалари тобора пасайиб бораётганига гувоҳ бўламиз. Мисол учун, Зоҳир Пиримов 2009 йилги ЖЧга олий лигада 56та ўйинда қатнашган ва 3та гол урган футболчи сифатида йўл олганди.

Умуман, ундан ташқари, яна 5 нафар футболчи 20тадан кўп ўйинда майдонга тушишга улгурганди. 2013 йилги таркибни олсак, бу борада Владимир Козак яққол етакчи эди - 55та ўйин ва 6та гол. Мусаев жамоасида олий лигада 20 мартадан кўп майдонга тушган яна бир футболчи бор эди.

2015 йили Янги Зеландияга борган футболчилар орасида эса энг яхши статистика Одилжон Ҳамробековга тегишли - 20та ўйин. Бу йил Индонезияда ташкиллаштириладиган U-19 тоифасидаги Осиё чемпионати бизнинг жамоамизсиз ўтишини айни шу пасайишга боғлаш мумкин.

Хулоса шуки, сўнгги йилларда аксарият клубларда ёш футболчиларга нисбатан ишонч тобора йўқолмоқда. Бу ҳақда газетамизнинг кейинги сонларида  «Ёшлар футболи муаммолари» мақоласида янада ёрқинроқ фактлар келтирамиз.

Бахтиёр ШИРИНОВ


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz