Қайднома

Қидирув

Европа майдонларида осиёлик футболчилар иштироки қандай?

Европа майдонларида осиёлик футболчилар иштироки қандай?

  07.10.2018 06:17
  0
  865
Европа майдонларида осиёлик футболчилар иштироки қандай?

Европанинг етакчи 5та лигаси клублари томонидан 2018|2019 йиллар мавсуми учун берилган «заявка»ларга назар ташласак, ОФК аъзолари вакиллари сафи нисбатан торайди. Яъни 13 нафар футболчи кучли бешлик доирасидан чиқиб кетди, янги қўшилганлар сони эса 10 нафарга ҳам етмади.

Ваҳоланки, ОФК таркибидаги 5та жамоа Россияда ўтказилган ЖЧ-2018да чакки иштирок этмади. Ҳар ҳолда, Осиё|Австралия футболи учун энг юқори кўрсаткич қайд этилди (очко олиш бўйича). Шунга асосан мантиқан айниқса, эронлик ва кореялик ўйинчиларнинг еврофутбол марказига талпинишлари кучайиши керак эди. Амалда эса...

Газетамиз орқали ОФК таркибидаги мамлакат футболчиларининг Европада кучли бешлик сирасига кирувчи чемпионатлардаги фаолиятлари ҳақида алоҳида маълумот бера бошлаганимизга ҳам салкам 3 йил бўлибди. Бу сафарги мақоламизда географияни янада кенгайтирамиз.

Хусусан, ОФК терма жамоаларининг етакчи футболчилари Европада нималарга эришишлари мумкинлигини ҳам тахмин қилиб кўрамиз.

Мана, қитъамиз футболининг бугунги бош юлдузларидан бири Сон Хюн Мин Жанубий Корея олимпия терма жамоаси билан Осиё ўйинларида ғолиб чиқиш зарурати туфайли янги мавсум стартида «Тоттенхэм»га етарлича ёрдам беролмади. Хўш, мажбурий ҳарбий хизмат машмашасидан қутулгани унга қандай таъсир қиларкин?

УМУМИЙ КАРТИНА

Мавсум аввалида Англия Премьер-лигасига эронлик Алиризо Жаҳонбахш қадам ташлади. Тўғри, унинг зиммасида каттагина босим йўқ эмас. Голландияда бинойидек тўп сурган футболчидан Англиядаги илк мавсумдаёқ «Брайтон» асосий таркибидан жой олиш ва камида 4-5та гол уриш талаб этилади. Ҳа, форс вингерида еврокубокларда ўйнаш тажрибаси йўқ, шуни назарда тутсак, унинг АПЛда мунтазам равишда гол уриш даражасига чиқиши учун маълум вақт керак, албатта.

Германияда эса ОФК номидан ҳамон асосан Австралия, Жанубий Корея ва Япония вакиллари тўп суришмоқда. Бундеслига клубларида муаммосиз ўйнаб кетиш учун немисча интизомга тезлик билан мослашиш зарур. Умуман, бу чемпионатда майдонда эркин ҳаракатланиш ҳуқуқига эга футболчилар деярли йўқ.

Осиё чемпионатларида тобланган футболчилар эса ўйин интизомига амал қилиш масаласида ҳар доим ҳам ўрнак бўлолмайдилар. Яқин йилларда Сурия ва Эрон футболи вакиллари ҳам немислар диёрига бош суқишса, ажабмас.

Чунончи, улар табиатан яккакурашларга мойил ва рақобатбардош футбол учун жуда мос келишади. Айтиш жоиз, немислар Шарқий Осиёда Бундеслига шуҳратини янада кенгроқ ёйишни исташади ва шу боис, Япония ва кореялик иқтидорли футболчиларга асло бефарқ қарашмайди.

Испания Ла-лигаси ҳамон ОФК «фарзанд»лари учун бегонадек. Ҳа, вақтида Масъуд Шожаи каби шижоати баланд қитъадошларимиз испанларда яхшигина таассурот уйғотишган. Лекин сўнгги йилларда Примеро клублари раҳбарлари асосан Африка ва Жанубий Америкадан келган ўртача савияли ўйинчиларни маъқул кўришмоқда.

Хуллас, айни пайт Ла-лигада осиёлик футболчиларга нон топилмаяпти. Устига устак, тил муаммоси бор. Дейлик, Саудия Арабистони футбол федерацияси яхшигина маблағ тўлаш эвазига миллий жамоанинг 3 нафар футболчисини Ла-Лига клубларига жойлаб қўйганди.

Саудлар мундиалда гуруҳ босқичидан чиқолмаганларидан кейин «мажбурий» легионерларнинг Пиреней ярим оролидаги саргузаштлари якунига етди. Ўз ўрнида алоҳида айтиш керак, айни пайт Ўзбекистон ва Испания футболи ўртасида яхшигина алоқа шаклланмоқда. Орада «Насаф» вакили Азиз Ғаниев Испания Сегундаси жамоаларидан аниқ таклифлар олгани ҳақида гап-сўзлар тарқалганди.

Табиийки, Қарши клуби уни арзон гаровга қўйиб юбормоқчи эмас. Лекин ҳозирда еврофутболда бизнинг йигитларга катта сумма таклиф этадиган клублар йўқ. Бунинг учун аввало, ниманидир исботлаш керак. Акс ҳолда, вакилларимизнинг дейлик, Испания Ла-лигасида кўриш орзумиз орзулигича қолаверади...

Мисол учун, Готоку Сакаи («Гамбург») ва Ли Чун Йонг («Бохум») Германия иккинчи дивизионида ўйнашмоқда. Эронлик энг машҳур ҳужумчилардан бири Ризо Гужаннажод эса Голландия чемпионатидан Кипрнинг АПОЭЛ клубига ўтиб кетди. Шулардан келиб чиқсак, еврофутболга юришни балки қуйи дивизионлар ёки камтаринроқ чемпионатлар орқали бошлаш керакдир.

ТЕРМА ЖАМОАЛАР БЎЙИЧА

Сентябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари воситасида ОФК терма жамоаларининг янгиланган таркиблари билан танишиб олдик маълум даражада. Мисол учун, Эрон миллий жамоаси легионерлари Англия («Брайтон», «Рединг», «Ноттингем Форест»), Франция («Амьен»), Португалия («Маритиму»), Россия («Ахмат»), Бельгия («Эупен», «Шарлеруа»), Туркия («Трабзонспор»), Хорватия («Динамо» Зг.), Қатар («Ал-Аҳли», «Ал-Гарафа») чемпионатларида тўп суришмоқда.

Таркибга жалб этилмаганлар орасида MLS (АҚШ) вакили ҳам бор. Эрон футболи айни шу хориж легиони хизмати билан бугун чўққига чиқди. Зеро, форслар Европада етакчи юлдузлар билан бирга машғулот ўтказишади, уларга қарши тўп суришади, малакали мураббийларнинг тактик чизмаларига мослашишади.

Япония терма жамоаси бош мураббийи эса сентябрда фақат Бельгия ва Германия клубларида тўп сураётган легионерларга имкон берди. Бу футболчилар «самурайлар» либосида атиги 10-18 марта майдонга тушишган, холос.

Кўринишидан, Япония термасида авлодлар алмашуви жараёни бошланиб кетди, чоғи. Жанубий Корея терма жамоасига келсак, португалиялик Пауло Бенту Германия, Англия, Италия, шунингдек, Япония ва Қатар чемпионатларида тўп сурувчи футболчиларга таянди.

ЕВРОПАНИНГ КУЧЛИ 8ТА МИЛЛИЙ ЧЕМПИОНАТИ КЛУБЛАРИ ТОМОНИДАН МАВСУМ-2018|2019 УЧУН «ЗАЯВКА»ГА КИРИТИЛГАН ОФК ФУТБОЛИ ВАКИЛЛАРИ

Т|р.

Футболчи

Клуби

Туғилган санаси

Мамлакати

АНГЛИЯ ПРЕМЬЕР-ЛИГАСИ

1

Шинжи Оказаки

«Лестер»

16.04.1986

Япония

2

Майя Йошида

«Саутгемптон»

24.08.1988

Япония

3

Ки Сун Ён

«Ньюкасл»

24.01.1989

Ж.Корея

4

Аарон Муй

«Хаддерсфилд»

15.09.1990

Австралия

5

Мэттью Райан

«Брайтон»

08.04.1992

Австралия

6

Сон Хюн Мин

«Тоттенхэм»

08.07.1992

Ж.Корея

7

Йошинори Муто

«Ньюкасл»

15.07.1992

Япония

8

Алиризо Жаҳонбахш

«Брайтон»

11.08.1993

Эрон

9

Эйден О'Нил

«Бернли»

04.07.1998

Австралия

ГЕРМАНИЯ БУНДЕСЛИГАСИ

1

Макото Хасебе

«Айнтрахт» Ф.

18.01.1984

Япония

2

Ку Жа Чол

«Аугсбург»

27.02.1989

Ж.Корея

3

Шинжи Кагава

«Боруссия» Д.

17.03.1989

Япония

4

Юя Осако

«Вердер»

18.05.1990

Япония

5

Меттью Леки

«Герта»

04.02.1991

Австралия

6

Генки Харагути

«Ганновер»

09.05.1991

Япония

7

Жи Донг Вон

«Аугсбург»

28.05.1991

Ж.Корея

8

Юя Кубо

«Нюрнберг»

24.12.1993

Япония

9

Такаши Усами

«Фортуна»

06.05.1992

Япония

10

Такума Асано

«Ганновер»

10.10.1994

Япония

11

Брэндон Боррелло

«Фрайбург»

25.07.1995

Австралия

ИСПАНИЯ ЛА-ЛИГАСИ

1

Такаши Инуи

«Бетис»

02.06.1988

Япония

2

Гаку Шибасаки

«Хетафе»

28.05.1992

Япония

ИТАЛИЯ «А» СЕРИЯСИ

1

Али Аднан Козим

«Аталанта»

19.12.1993

Ироқ

ФРАНЦИЯ 1-ЛИГАСИ

1

Билли Кеткеофомфоне

«Анже»

24.03.1990

Лаос

2

Хироки Сакаи

«Марсель»

12.04.1990

Япония

3

Хун Юн Сук

«Реймс»

29.06.1991

Ж.Корея

4

Саман Годдос

«Амьен»

06.01.1993

Эрон

5

Квон Чан Хун

«Дижон»

30.06.1994

Ж.Корея

ГОЛЛАНДИЯ ЭРЕДИЗИОНИ

1

Оғил Этимоди

«Де Графсхап»

23.01.1987

Эрон

2

Азиз Бехич

ПСВ

16.12.1990

Австралия

3

Марк Биригитти

НАК

17.04.1991

Австралия

4

Трент Сэйнсбери

ПСВ

05.01.1992

Австралия

5

Юки Кобаяси

«Херенвен»

24.04.1992

Япония

6

Муҳаммад Усмон

«Витесс»

01.01.1994

Сурия

7

Юнинг Чжан

«АДО Ден Хааг»

05.01.1997

Хитой

8

Жорж Меллс

«Фортуна»

23.05.1997

Австралия

9

Денис Женру

«Зволле»

21.05.1999

Австралия

10

Рицу Дон

«Гронинген»

16.06.1998

Япония

11

Дилан Райан

«Виллем II»

10.06.2000

Австралия

ПОРТУГАЛИЯ ПРИМЕРОСИ

1

Осама Рашид

«Санта-Клара»

13.01.1992

Ироқ

2

Амир Обидзода

«Маритиму»

26.04.1993

Эрон

3

Шоя Накажима

«Портимоненше»

23.08.1994

Япония

4

Тео Рюки

«Портимоненше»

31.07.1995

Япония

5

Абдулла ал Жаваий

«Маритиму»

09.03.1996

С.Арабистони

РОССИЯ ПРЕМЬЕР-ЛИГАСИ

1

Виталий Денисов

«Крилья Советов»

23.02.1987

Ўзбекистон

2

Вадим Афонин

«Оренбург»

29.09.1987

Ўзбекистон

3

Элдор Шомуродов

«Ростов»

29.06.1995

Ўзбекистон

4

Достон Ҳамдамов

«Анжи»

24.07.1996

Ўзбекистон

5

Милад Муҳаммади

«Ахмат»

29.03.1993

Эрон

6

Сардор Азмун

«Рубин»

01.01.1995

Эрон

7

Ризо Шакари

«Рубин»

31.05.1998

Эрон

8

Такуми Нишимура

ЦСКА

22.10.1996

Япония

«ПАРМА» ХИТОЙЛИК САРМОЯДОР ИХТИЁРИДА

Италия футболининг анча таниқли клубларидан бири - «Парма» 2015 йили инқироз ҳолатини расман тан олганди. Жамоа шу туфайли «D» сериясига тушириб юборилди. Қаранг­ки, «Парма» юқори дивизионга қайтиш миссиясини атиги 3 мавсумда шараф билан уддалади.

Мана, жамоа яна «A» сериясида ўйнамоқда. Айни пайт пармаликларга португалиялик машҳур Бруно Алвеш сардорлик қиляпти. 2017 йилнинг июнида хитойлик бизнесмен Цзян Лижан Desports компаниялар гуруҳи воситасида клубнинг 60 фоиз акциясини сотиб олди.

У кутилганидек, жамоага тезкор равишда сармоя ажрата бошлади. Эътиборлиси, Лижан Испаниянинг «Гранада» клубини ҳам назорат қилмоқда. 37 ёшли бизнесмен бундан ташқари, АҚШ, Хитой ва Бельгия футболига ҳам сармоя киритган.

Умуман, «Парма»нинг янги хўжайини мухлисларга катта ваъдалар берганди: «Мен клубда катта ўзгаришларга қўл уришни истамайман, чунки у асл ҳолини сақлаб қолиши керак.

Демоқчиманки, «Парма» яна олдингидек гигант жамоа қиёфасига киради ва Италия футболида ўзининг қонуний жойига қайтади.

Тез орада жамоа ва мухлислар билан «А» сериясига чиққанимизни нишонлаймиз». Мана, Лижаннинг ўша сўзлари амалда тасдиқланди - «Парма» элит дивизионга қайтди.

ФИКРАТ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz