Қайднома

Қидирув

«Навбаҳор»да жиддий ўзгаришлар бўлади

«Навбаҳор»да жиддий ўзгаришлар бўлади

  06.10.2018 22:25
  0
  281
«Навбаҳор»да жиддий ўзгаришлар бўлади

Охирги пайтларда “Навбаҳор” футбол клубида бош мураббий ўзгариши мумкинлиги борасидаги гап-сўзлар кўпайиб кетди. “Бунёдкор” билан бўлиб  ўтган ўйиндаги мағлубиятдан сўнг Мўминжоновнинг ўрнини бошқа бир мутахассис эгаллаши мумкинлиги кўп бора таъкидланмоқда. Pepsi Суперлига 25-тури доирасидаги Тошкентда “Бунёдкор”дан (0:2) учралган мағлубиятдан кейин “Навбаҳор”нинг чемпионлик учун имкониятлари кескин пасайиб кетди.  

Бунёдкор Навбаҳор расми 1

“Қалдирғочлар”дан учралган мағлубиятдан мухлисларнинг кайфияти тушиб кетганлиги бор гап. Ҳар ҳолда жамоамиз ишқибозлари Тошкентга ижобий натижа илинжида йўл олишганди. Лекин, натижа кутилгандек бўлмади. Айни пайтда вилоят футбол ассоциацияси ва клуб раҳбарияти вазиятни ўнглаш, мухлисларнинг “Навбаҳор” жамоасига бўлган меҳрини қайтариш устида иш олиб боришмоқда. Барчага маълумки, Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Хайрулла Бозаров жамоани юқори ўринлар учун курашиши учун барча шарт-шароитларни яратиб бермоқда. Айнан вилоят раҳбарининг саъй-ҳаракатлари самараси ўлароқ, “Навбаҳор” аввалги обрўсини яна тиклашга интилмоқда. Клубда ҳаммаси яхши бўлиши учун ҳозир ҳам бош қотирилмоқда.

Мухлисларимизни хотиржам қилган ҳолда таъкидлаш жоизки, эртага “Навбаҳор” жамоасида жиддий ўзгаришлар рўй беришини айтишимиз мумкин. Эртага “Навбаҳор” ПФКда катта йиғилиш ўтказилади ва клубда бир қатор янгиликлар рўй беради. Мазкур янгиликлардан биринчи бўлиб, расмий сайтимизда хабар берамиз. Бир сўз билан айтганда, жамоамиз мухлисларининг ишончларини оқлаш ва уларни хурсанд қилиш учун “Навбаҳор” ПФК томонидан бир қатор чора-тадбирларни амалга ошириш режалаштирилган.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати


Манба: www.pfcnavbahor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »

Кун фотоси

«ИНТЕРФУТБОЛ» газетасининг 25-сентябрдаги сешанба сони

  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz