Қайднома

Қидирув

АПЛ: «МЮ» супер ирода намойиш қилди

АПЛ: «МЮ» супер ирода намойиш қилди

  07.10.2018 00:16
  0
  631
АПЛ: «МЮ» супер ирода намойиш қилди

Англия чемпионатининг 8-турида «Манчестер Юнайтед» клуби ўз майдонида «Ньюкасл» футболчиларини қабул қилди. Илк 10 дақиқада 2 тўп ўтказиб юборган Моуриньо шогирдлари иродали ғалабани қўлга киритди.

Учрашувнинг илк 10-дақиқаси майдон эгалари учун жуда ҳам омадсиз бошланди. 7-дақиқада Кенеди Де Хеани ранжитган бўлса орадан 3 дақиқа ўтиб Муто ҳисобни 0:2 кўринишига олиб келди. Биринчи бўлим шу тариқа якун топди.

Иккинчи бўлимда эса Моуриньонинг ўзгаришлари ўз фойдасини берди. 67-дақиқада Санчеснинг тушганидан кейин биринчи Мата жаримадан ажойиб гол урди. 76-дақиқада Антони Марсьяль ҳисобну дуранг кўринишга олиб келди. Учрашувнинг сўнгги дақиқасида Санчеснинг ўзи ғалаба тўпини киритиб Моуриньони қолишига замин яратиб берди.

АНГЛИЯ ЧЕМПИОНАТИ. 8-ТУР

МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД – НЬЮКАСЛ - 3:2 (0:2)

Голлар: 0:1 – 7 Кенеди, 0:2 – 10 Муто, 1:2 – 70 Мата, 2:2 – 76 Марсьяль, 3:2 – 90 Санчес.

Манчестер Юнайтед: Де Хеа, Байи (Мата, 19), Шоу, Янг, Смоллинг, Мактомини (Феллайни, 46), Матич, Погба, Марсьяль, Рэшфорд (Санчес, 67), Лукаку.

Ньюкасл: Дубравка, Ласселс, Манкильо, Йедлин, Фернандес, Ритчи, Диаме, Шелви, Кенеди (Мерфи, 68), Перес (Хоселу, 88), Муто (Атсу, 78).

Огоҳлантиришлар: Шоу (45), Ритчи (58), Погба (63), Диаме (69).


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz