Қайднома

Қидирув

Ла Лига: «Реал» сўнгги сонияларда «Алавес»га ютқазиб қўйди

Ла Лига: «Реал» сўнгги сонияларда «Алавес»га ютқазиб қўйди

  07.10.2018 00:28
  0
  508
Ла Лига: «Реал» сўнгги сонияларда «Алавес»га ютқазиб қўйди

Испания чемпионатининг 8-туридан ўрин олган «Алавес» – «Реал» Мадрид учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Мендисорроса» стадионида бўлиб ўтган ўйинда мезбонлар сенсацион ғалабани қўлга киритишди.

Учрашув меҳмонларнинг устунлигида ўтди ва «Реал» футболчилари бир қатор қулай имкониятларга эга бўлдилар. Бироқ мезбонлар ўйин якунида гол уриб, ғалабани қўлга киритишди. Ману Гарсия ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтнинг сўнггисида бурчакдан узатилган тўпни боши билан дарвозага аниқ йўналтириб ўйин тақдирини ҳал қилган голга муаллиф бўлди.

Шу тариқа, мадридликлар ғалабасиз ва голсиз серияларини давом эттирадиган бўлдилар.

ЛА ЛИГА. 8-ТУР

АЛАВЕС – РЕАЛ МАДРИД 1:0 (0:0)

Гол: 1:0 – 90+5 Ману Гарсия.

Алавес – Пачеко, Лагуардиа, Дуарте, Химо Наварро, Марипан (Агиррегабириа, 88), Мубарак (Ману Гарсия, 74), Пина, Ибаи Гомес (Собрино, 67), Брашанац, Хони Родригес, Кальери.

Реал Мадрид – Куртуа, Рамос, Начо, Одриосола, Варан, Каземиро (Асенсио, 62), Модрич, Себальос, Кроос, Бэйл (Винисиус Жуниор, 80), Бензема (Диас, 46).

Огоҳлантириш: Мубарак (54).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz