Қайднома

Қидирув

Вилоят ҳокими ва мухлислар Канчельскисга ишонч билдиришди...

Вилоят ҳокими ва мухлислар Канчельскисга ишонч билдиришди...

  07.10.2018 21:39
  0
  754
Вилоят ҳокими ва мухлислар Канчельскисга ишонч билдиришди...

Бугун Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда Наманганнинг “Навбаҳор” клуби янги бош мураббийи Андрей Канчельскиснинг таништирув маросими ўтказилди. Маросим аввалида Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Хайрулла Бозаров сўз олди.

Вилоят раҳбари ўз сўзида жамоанинг иккинчи босқичидаги иштироки ҳақида фикр билдириб, чемпионлик учун курашаётган клуб футболчилари “Металлург” ва “Бунёдкор” жамоаларига қарши кечган ўйинлардаги каби ҳаракат қилмасликлари лозимлигини таъкидлади.

Натижага бевосита мураббий жавоб беришини айтиб, Илҳом Мўминжоновнинг “Навбаҳор” клубининг ижобий натижаларни қўлга киритишида хизматлари борлигини эътироф этди. Илҳом Мўминжоновга жамоадаги фаолияти учун раҳмат айтиб, мураббийнинг “Навбаҳор” билан хайрлашганлигини билдирди.

Вилоят ҳокими, жамоа натижаларини яхшилаш мақсадида бош мураббий сифатида  футбол оламида ўзига хос ўринга эга бўлган Андрей Канчельскисни таклиф этилганлигини айтиб, мухлисларга янги бош мураббийни таништирди. Шунингдек, мураббийни алмаштирилиши осон эмаслигини айтиб, юқори мақсад сари илдамлашда орқага йўл йўқлигини билдирди. Етакчи футболчилар билан суҳбатлар чоғида, улар чемпион бўлиш эканлигини билдиришгани, жамоани ўз олдига қўйган мақсадини амалга ошириш учун бор куч ва маҳоратларини ишга солишга ваъда берганликларини маълум қилди. Янги бош мураббийга омад тилаб, жамоа аъзоларидан чемпионлик учун охиригача курашишни сўради.

Шундан сўнг Канчельскисга ўзбек урф-одатларига кўра зар чўпон ва дўппи совға қилинди. Сўзга чиққан Канчельскис, ҳар бир учрашувда ғалаба учун ҳаракат қилишга интилишини ва бу борада Ўзбекистонда ягона бўлган наманганлик мухлисларнинг қўллаб-қувватлашларига ишонч билдирди.

Наманган шаҳар ҳокими, “Навбаҳор” футбол клуби президенти Шавкат Абдураззоқов ҳам сўзга чиқиб, жамоада яхшигина таркиб йиғилганлигини айтиб, мақсад сари олға интилиш лозим эканлигини таъкидлади. Жамоанинг  энг катта ютуқларидан бири сифатида 12-ўйинчи мухлислар эканлигини ҳам алоҳида эътироф этди.

Таништирув маросими давомида йиғилганларга “Навбаҳор” футбол клубнинг пиар директори сифатида иш бошлаган таниқли актёр Алишер Узоқов таништирилди.

Маросим давомида Андрей Канчельскис “Навбаҳор” клуби билан расман шартнома имзолади.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати


Манба: pfcnavbahor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz