Қайднома

Қидирув

АПЛ: «Ливерпуль» ва «Ман Сити» муроса кўчасини танлашди

АПЛ: «Ливерпуль» ва «Ман Сити» муроса кўчасини танлашди

  08.10.2018 00:22
  0
  496
АПЛ: «Ливерпуль» ва «Ман Сити» муроса кўчасини танлашди

Англия чемпионатининг 8-туридан ўрин олган «Ливерпуль» – «Манчестер Сити» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Энфилд» стадионида бўлиб ўтган ўйинда нурсиз дуранг қайд этилди.

Учрашувнинг биринчи бўлими сокин тусда кечди ва дарвозалар олдида кўп ҳам хавфли вазиятлар содир этилмади. Иккинчи бўлим эса аксинча ҳужумларга бой бўлди.

Учрашув якунида меҳмонлар олдинга ўтиб олишлари мумкин эди бироқ Риёд Маҳрез пенальтини аниқ амалга ошира олмади. Шу билан ҳисоб ўйин сўнггига қадар ўзгармади.

Шу тариқа, «Манчестер Сити» 20 очко билан турнир жадвалида етакчилик қилмоқда, унинг ортидан худди шунча очко билан «Ливерпуль» ва «Челси» жамоалир боришмоқда.

АПЛ. 8-ТУР

ЛИВЕРПУЛЬ – МАНЧЕСТЕР СИТИ - 0:0

Ливерпуль: Алиссон, Ловрен, Робертсон, Гомес, ван Дейк, Милнер (Кейта, 29), Хендерсон, Вейналдум, Мане, Салах, Фирмино (Старридж, 72).

Манчестер Сити: Эдерсон, Стоунз, Менди, Уокер, Лапорт, Сильва, Фернандиньо, Марез, Бернарду Силва, Стерлинг (Сане, 76), Агуэро (Габриэл Жезус, 66).

Огоҳлантиришлар: Бернарду Силва (21), Агуэро (56), Менди (64), Вейналдум (90).


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz