Қайднома

Қидирув

Ҳафтасига 3,8 миллион фунт ёхуд «Тоттенхэм»нинг янги стадиони қандай қурилмоқда?

Ҳафтасига 3,8 миллион фунт ёхуд «Тоттенхэм»нинг янги стадиони қандай қурилмоқда?

  08.10.2018 00:42
  0
  1381
Ҳафтасига 3,8 миллион фунт ёхуд «Тоттенхэм»нинг янги стадиони қандай қурилмоқда?

The Sun нашри тақдим этган саноат ҳисоботига кўра, «Тоттенхэм» учун бунёд этилаётган янги арена ишида кўплаб қонунбузарлик ҳолатлари аниқланган.

Хусусан, қурувчилар иш жойида гиёҳванд моддалар ҳамда алкоголь ичимликлари истеъмол қилишаётган экан... «СЭ» нашри айни шу масалага зимдан нигоҳ ташлади.

СТАДИОНДА АЛКОГОЛЬ

Стадион белгиланган вақтда тайёр бўлмагач ва фойдаланишга топшириш муддати бўйича босим юзага келгач, қурилиш ишларига бирданига 4 минг киши жалб этилди. Натижада барчасини назоратга олиш мураккаблашди. Аниқланишича, бир гуруҳ қурувчилар тартиб йўқлиги туфайлими, иш жойидаёқ кўнгилхушлик қилишга одатланишган.

Яъни стадион ҳудудига спиртли ичимликлар ва кокаин олиб кириб, уларни ўзаро баҳам кўришган. Тўғри, гиёҳванд моддани яширинча истеъмол қилишган, албатта. «Анчадан буён бундай йирик лойиҳада ишлаган эмасдим, - деди шахсини сир тутган киши Construction News журналистларига.

- Очиғи, умумий ҳолатни кўриб, «шок» ҳолатига тушдим. Дейлик, айримлар эрталабдан пиво ичишар ва шундан кейингина иш бошлашарди. Айрим қурувчилар ҳаттоки, яширинча кокаин истеъмол қилишарди».

Газетада қўшимча изоҳ берилишича, иш бажарувчи - Mace компанияси ушбу тартиббузарликлардан бехабар қолган бўлиши мумкин. Ҳар ҳолда, ўз обрўсини ўйлайдиган йирик компания қурувчиларнинг ишга лоқайд ёндашишларидан кўз юммаса керак.

Умуман олганда, Mace вакиллари қурилиш объектларида тартибсизлик ҳукмрон эканлиги ҳақидаги гап-сўзларни мутлақо инкор этиш-япти: «Йўқ, бундай бўлиши мумкин эмас.

Чунончи, ишчиларни мунтазам равишда алкоголь ва гиёҳванд моддалари масаласида тестдан ўтказамиз. Улар биз йўлга қўйган меҳнат шартлари ва хавфсизлик қоидаларига тўлиқ амал қилишга мажбурлар. Акс ҳолда, ишдан айрилишларини жуда яхши билишади».

МАОШ УЧУН ҲАФТАСИГА 3,8 МЛН. ФУНТ...

Construction News ўша аноним манбага таяниб, стадион қурилишига боғлиқ яна бир қатор муаммолар ҳақида ёзди. Жумладан, алоҳида таъкидланишича, иш ва коммуникациянинг аниқ координацияси йўқ эмиш. Ахир стадион вақтида фойдаланишга топширилмагани учун фақат гиёҳвандларни айблаш тўғри эмас.

Масалан, аренанинг электр ҳамда ёнғин хавфсизлиги тизимида улкан муаммолар аниқланган. Хусусан, электр тармоғи симини бутунлай янгитдан тортишга тўғри келган. Натижада электриклар тезкор равишда ишлашгани учун кунига 400 фунт стерлингдан ҳақ олишган. The Sun нашрида маълум қилинишича, ушбу тезкор хизмат «Тоттенхэм»га 3,8 миллион фунтга тушган.

Умуман, август ойида ҳар бир қурувчи ҳафтасига ўртача ҳисобда 1000 фунт миқдорида маош олган. Демакки, клуб қурувчилар маошига футболчилар гонорарига нисбатан кўпроқ сарфлаган, агар ушбу маълумот тўғри бўлса, албатта. Мисол учун Гарри Кейн ва унинг шериклари ҳафтасига жами 2,4 миллион фунт олишади.

Айтиш жоиз, «Тоттенхэм» 62 минг мухлисга мўлжалланаётган янги аренада илк ўйинни 15 сентябрда ўтказишни режалаштирганди. Бироқ электр тармоғига доир муаммолар туфайли очилиш муддати анча ортга сурилди. «Шпорлар» энди камига янги йилнинг январигача кутишга мажбурлар.

С.РАҲМОНОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz