Қайднома

Қидирув

Навбатдаги жабрдийда - Милик

Навбатдаги жабрдийда - Милик

  08.10.2018 14:53
  0
  490
Навбатдаги жабрдийда - Милик

«Наполи» ҳужумчиси Аркадиуш Милик ЧЛ доирасида «Ливерпул»га қарши кечган учрашувдан сўнг безорилар ҳужумига учради. Воқеа тунги соат 2да Неаполь яқинидаги Жульяно-ин-Кампанья шаҳарчасида рўй берди. Польшалик футболчи айнан шу шаҳарчада истиқомат қилади. Хуллас, Миликнинг автомашинасига скутерда икки номаълум шахс яқинлашган ва улардан бири футболчига тўппонча тўғрилаб, нархи 7 минг евролик Rolex соатини талаб қилган. Аркадиуш соатни ечиб бергач, жиноятчилар тезда воқеа жойидан ғойиб бўлишган. Неаполь полицияси бу борада суриштирув ишларини бошлади. Айтганча, олдинроқ Неаполда Марек Гамшик, Лоренцо Инсинье, Эсекиль Лавесси, Эдинсон Кавани ва бошқа футболчилар ҳам безориликдан жабр чекишди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz