Қайднома

Қидирув

"Насаф" собиқ спорт директори Виталий Ни "Қўқон-1912"да иш бошлади

"Насаф" собиқ спорт директори Виталий Ни "Қўқон-1912"да иш бошлади

  08.10.2018 17:02
  0
  435

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйинлари сабаб, миллий чемпионатда юзага келган танаффусдан фойдаланган ҳолда “Қўқон-1912” жамоаси футболчиларига қисқа муддатли таътил берилган эди. Жамоа аъзолари бугундан Тошкент шаҳрида навбатдаги ўйинларга тайёргарликни бошлаб юборишди.

Ҳозиргина Тошкентдаги “Меҳнат” меҳмонхонасининг анжуманлар залида “Қўқон-1912” футбол клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби ҳамда жамоанинг барча футболчилари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишни клуб президенти Бахтиёржон  Толипов кириш сўзи билан бошлаб бердилар.

“Жаомамизнинг сўнгги ўйинлардаги кўрсатган натижалари бизни ва мухлисларимизни мутлақо қониқтирмайди. Мавсумни яхши бошлаган эдик, мақсадимиз суперлиганинг кучли олтилигига кириш эди. Шунга яраша сиз футболчиларга шароитларни яратишга қўлимиздан келганча ҳаракат қилдик. Кучли олтиликка кириш учун ўз майдонимизда ўтган айрим ўйинлардаги қониқарсиз натижалар сабаб бўлди. Айниқса охирги турлардаги ўз майдонимизда ўтказган “Насаф” ва “АГМК” жамоаларига қарши ўйинлардан мен умуман қониқмадим “ – деди жумладан Бахтиёр Адилович.

Шунингдек бош мураббий Нўъмон Ҳасанов ҳамда футболчилар Носир Отақўзиев, Мурод Ҳолмуҳаммедовлар ҳам сўз олиб , сўнгги ўйинлардаги натижалар ҳақиқатан ҳам қониқарсиз бўлганлиги, энди қолган ўйинларда максимал натижа учун майдонга тушишлари лозимлигини таъкидлашди. Футболчилар мухлисларга мавсум бошида кўрсатган чиройли ўйинларини намойиш қилиб , йил якунида  жамоанинг турнир жадвалидаги ўрнини яхшилашга ваъда беришди.

Шундан сўнг клуб президенти Б.Толипов жамоага катта тажрибага эга бўлган мутахассис, асли қўқонлик бўлган, Виталий Николаевич Ни ёрдам бериши мумкинлигини, Ни Қаршининг “Насаф” жамоасида ишлаб катта тажриба ортирганини айтиб , у кишини “Қўқон-1912” футбол клуби техник директори этиб тайинлаганини эълон қилдилар.
Виталий Ни зиммасига жамоани қийин вазиятдан олиб чиқиб кетиш, келгуси мавсум учун селекция ишлари билан шуғулланиш, футбол академияси ташкил этиш ҳамда жамоанинг барча натижалари учун жавобгарлик вазифаси юклатилди.

Шундан сўнг Виталий Николаевич сўз олиб  жумладан шундай деди.

-“Мени футболга кириб келишимда , футболдаги ҳаётимда Қўқон катта роль ўйнаган. Мен учун бу шаҳар бегона эмас ва жамоанинг натижаларини мунтазам равишда кузатиб келаман. “Қўқон-1912” жамоаси ҳозирги кунда турнир жадвалида ўзига мос бўлмаган ўринда турибди. Мен ўзимга берилаётган ишонч учун жамоа раҳбариятига миннатдорчилик билдираман. Келажакда жамоанинг Ўзбекистонда ўз ўрнига эга бўлиши учун бор куч ва имкониятни, тўплаган тажрибам ва билимимни сарфлашга ҳаракат қиламан. Ўйламанки биз барчамиз бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилсак албатта кўзланган мақсадга эришамиз” – деди Виталий Ни.


Манба: kokand1912.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz