Қайднома

Қидирув

«Бавария»га Ундер керак

«Бавария»га Ундер керак

  09.10.2018 03:55
  0
  458
«Бавария»га Ундер керак

«Рома»нинг туркиялик ярим ҳимоячиси Женгиз Ундер «Бавария» эътиборида турибди. Calciomercato портали маълумотларига қараганда, Германия гранди футболчини 2019 йил ёзда сотиб олмоқчи. Немислар ҳозирдан Ундер учун 60 миллион евро таклиф этишяпти. «Бавария» вакилларининг хулосаларига кўра, турк йигити келажакда Арьен Роббен ўрнини босиши мумкин. 21 ёшли Ундер «Рома» сафига 2017 йили «Истанбул Башакшеҳир»дан 13,4 миллион евро эвазига ўтганди. Унинг амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Қизиғи, Ундер айни пайт «Рома»да энг кам маош оладиган футболчилардан биридир. Женгизнинг йиллик маоши атиги 800 минг еврони ташкил қилади. Тўғри, у 200 минг евро миқдорида мукофот ҳам олади.

Айтганча, ЧЛ 2-тури доирасидаги «Бавария» - «Аякс» учрашувини телеэксперт сифатида кузатган голландиялик мутахассис Луи ван Гал Мюнхен клубининг ички ҳолатига тўхталиб, Ули Хёнесс ишларни тўғри йўлга қўймаганига шаъма қилди: «Аякс» жуда яхши ўйнади ва ўйинда ғалаба қозониши керак эди. «Бавария» эса ўзини кўрсатолмади. Инқироз? Буни мендан эмас, Ули Хёнессдан сўранг...».


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz