Қайднома

Қидирув

Артуро Видаль захирада қолаётганидан норози...

Артуро Видаль захирада қолаётганидан норози...

  09.10.2018 07:22
  0
  231

«Барселона» клуби ярим ҳимоячиси  Артуро Видаль асосий таркибда ўйнамаяпти ва бундан дарғазаб. ЧЛ доирасида «Тоттенхэм»га қарши учрашувдан сўнг чилилик футболчининг ғазаби янада қайнади. Зеро, Артуро бу ўйинда тўлиқ вақт тўп суришдан умидвор эди, бироқ мураббийлар унга атиги 4 дақиқа ҳаракатланиш имконини беришди, холос. Айтишларича, Видаль «Барселона»да асосий таркибдан жой олишига ишониб, «Интер» таклифини рад этган экан. Хуллас, 31 ёшли чилилик умумий ҳолатидан норози ва буни мураббийларга ҳам, шахсий агентига ҳам айтган. Тўғри, Артуро ҳозирча зиддиятга бормоқчи эмас. Айтиш ўринли, у жорий мавсум бирор ўйинда тўлиқ вақт тўп сургани йўқ. Боз устига, атиги 2 марта асосий таркибга кирди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz