Қайднома

Қидирув

Ҳалоллик бўлса...

Ҳалоллик бўлса...

  09.10.2018 10:58
  0
  312
Ҳалоллик бўлса...

Мухлислар қалбида баҳор кезади,

Ғам-андуҳ қалъасин шодлик бузади,

Шоир ҳам мисрага сўзлар тизади,

Қачонки, футболда ҳалоллик бўлса.

        Тепага айланмас тоғ каби бардош,

        Ҳакамлар шаънига отилмагай тош,

        Чоллар ҳам бир нафас бўлиб қолар ёш,

        Қачонки, футболда ҳалоллик бўлса.

Ҳувиллаб ётмасди кўркам ўйингоҳ,

Тушмасди майдонга шифокор-жарроҳ,

Аямас карамин ҳаттоки, Оллоҳ,

Қачонги, футболда ҳалоллик бўлса.

        Дўстлар дийдори билмагай ҳижрон,

        Чипталар баҳоси ўпса ҳам осмон,

        Нолимас чўнтакда ялтироқ ҳамён,

        Қачонки, футболда ҳалоллик бўлса,

Юксалиш йўлида шахдам юрилар,

Ўйин ҳуснига зийнат берилар,

Ютуқлар гаштидан кўкрак керилар,

Қачонки, футболда ҳалоллик бўлса.

        Мундиал баҳсида жавлон урардик,

        Юлдузлар сафида мангу турардик,

        Гоҳ, тилла кубокни кўзга сурардик,

        Қачонки, футболда ҳалоллик бўлса.

Баҳром СИДДИҚОВ, Жиззах шаҳри.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz