Қайднома

Қидирув

ПСЖ: Погбани "овламоқчи" ва Рабьони эса "сақламоқчи"

ПСЖ: Погбани "овламоқчи" ва Рабьони эса "сақламоқчи"

  09.10.2018 08:20
  0
  201
ПСЖ: Погбани

«ПСЖ» бош юлдузи Неймар «МЮ»дан кетиши кутилаётган Поль Погбани Парижга чорламоқда. Хабарингиз бордир, франциялик футболчи ва жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо ўртасида катта низо чиққан. ОАВ хабарига кўра, ярим ҳимоячига 2та реал даъвогар бор - «Барселона» ва «Ювентус». Шунга қарамай, бразилиялик юлдуз Погбани ўз ёнида кўришни истамоқда ва аллақачон бу ҳақда франциялик футболчига ҳам айтган, шекилли.

Айтганча Адриен Рабьо «ПСЖ»нинг янги битим масаласидаги таклифига яна бир бора рад жавоби берди. Ваҳоланки, парижликлар франциялик футболчига 9 миллион еврога тенг йиллик маош ваъда қилишди. Лекин 23 ёшли ярим ҳимоячи 10 миллион олмоқчи. Эслатма, Рабьо ва «ПСЖ» ўртасидаги шартнома жорий мавсум охиригача мўлжалланган. Айни пайт унга «Ювентус» ва «Милан» клублари қизиқмоқда.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Сиз Эктор Купер миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 (Қатар)га олиб бора олишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz