Қайднома

Қидирув

Ёшлар(U17)нинг таркиби ва ўйинлар тақвими...

Ёшлар(U17)нинг таркиби ва ўйинлар тақвими...

  09.10.2018 09:27
  0
  325
Ёшлар(U17)нинг таркиби ва ўйинлар тақвими...

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Истанбул орқали Испаниянинг Эстепона шаҳрига етиб келди. Мазкур шаҳарда Отабек Ғуломхўжаев бошчилик қилаётган жамоа 10 кун давомида истиқомат қилади ва 3 та халқаро ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов йил бошида Мадрид ва Парижга ташриф буюриб, Испания ҳамда Франция футбол федерациялари билан ҳамкорлик қилиш борасида келишувга эришганди. Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Малагага ташрифи шунинг асносида келишиб олинган.    Келаси йил Осиё чемпионатининг саралашида иштирок этадиган Ўзбекистон термаси 10 кун ичида Франция, Шотландия ҳамда Бельгия билан куч синашиб кўради. Рақиб жамоаларда бир ёш катта футболчилар тўп суради. Бундай типдаги жамоаларга қарши ўйинлар ўзбекистонлик футболчилар учун катта мактаб вазифасини ўтаб бериши кўзда тутилган. Қуйида ўйинларнинг Тошкент вақти билан танишиб олиш мумкин:    10 октябрь, чоршанба 16:00 Ўзбекистон U17 — Шотландия U18   13 октябрь, шанба 19:00 Ўзбекистон U17 — Бельгия U18   15 октябрь, душанба 16:00 Ўзбекистон U17 — Франция U18         Ўйинлар Эстепонадан унча узоқ бўлмаган Марбеллада бўлиб ўтади. Ташкилотчилар Ўзбекистон терма жамоасини машғулот ва ўйинлар учун элтадиган алоҳида автобус ажратган. Шунингдек, делегация нонушта, тушлик ва кечки овқатни тамадди қилиши учун ҳам алоҳида жой берилган. Қуйида йиғинда бўлиб турган футболчилар ва мураббийлар штаби билан танишиш мумкин.   Дарвозабонлар: 1. Абдувоҳид Неъматов — “Насаф” 12. Асад Полвонов — “Насаф”   Ҳимоячилар: 2. Саидазамат Мирсаидов — “Пахтакор” 3. Аслиддин Тоштемиров — “Нефтчи” 4. Одил Абдумажидов — “Андижон” 5. Содиқ Ортиқов — “Навбаҳор” 6. Иброҳимҳалил Йўлдошев — “Пахтакор” 14. Суннат Ҳамиджонов — “Пахтакор” 23. Элдор Бегимов — АГМК   Ярим ҳимоячилар: 8. Иброҳим Иброҳимов — “Бухоро”  9. Мироншоҳ Сатторов — “Бунёдкор” 10. Жасур Жалолиддинов — “Бунёдкор” 11. Бегзод Шамсиев — “Пахтакор” 13. Алишер Одилов — “Пахтакор” 15. Диёр Рамазонов — “Пахтакор” 16. Муҳаммадқодир Раҳимбернегов — “Хоразм” 17. Ҳожимат Эркинов — “Пахтакор” 19. Руслан Рўзиев — “Пахтакор” 22. Музаффар Олимжонов — “Бунёдкор”   Ҳужумчилар: 7. Абдулазиз Абдусаломов — “Пахтакор” 18. Улуғбек Ҳошимов — “Пахтакор” 20. Хушнуд Бозоров — “Пахтакор”   Мураббийлар штаби: Отабек Ғуломхўжаев Дониёр Усмонов Сарвар Ҳайдаров Валерий Карпенко    Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 17 октябрь куни тонгда Истанбул орқали Тошкентга қайтиб келади.


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz