Қайднома

Қидирув

Ўспиринлар ўртасидаги чемпионатнинг (3-босқич) 1-тур натижалари

Ўспиринлар ўртасидаги чемпионатнинг (3-босқич) 1-тур натижалари

  09.10.2018 11:12
  0
  379

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан 5 та ёш тоифасидаги футболчилар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати ўтказилаётгани  ҳақида хабар берган эдик. ЎФА майдонида ўтказилаётган мусобақанинг 3-босқич 1-тур ўйинлари бўлиб ўтди..   2004 йилда туғилган футболчилар иштирок этаётган мусобақанинг 1-турида жамоалар қуйидаги натижаларни қайд этишди:  

Жиззах – Андижон 2:5

Тошкент вилояти – Навоий 3:0

Хоразм – Сирдарё 1:3

Наманган – Қашқадарё 2:2  

Мусобақа ўйинларини бир қатор жамоалардан ташриф буюрган мураббийлар, хусусан Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Азамат Абдураимов кузатиб бормоқда. Мусобақада муваффақиятли иштирок этиб, ўзини ижобий томондан намойиш эта олган футболчиларни ўсмирлар терма жамоасига чақириш режалаштирилган.   Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг кейинги босқичлари, 2003 йилда туғилган болалар ўртасида 20-25 октябрь, 2005 йилда туғилган болалар ўртасида эса 5-10 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz