Қайднома

Қидирув

"Миллий"да болалар учун футбол тўгараклари ташкил этилади

"Миллий"да болалар учун футбол тўгараклари ташкил этилади

  09.10.2018 11:35
  0
  239

Ўзбекистон футбол ассоциацияси юртимизда футболни оммалаштириш, болалар футболини ривожлантириш, терма жамоаларимизга муносиб номзодларни етказиб бериш мақсадида турли чора-тадбирларни амалга оширмоқда.   Юртимиздаги истеъдодли болаларни футбол билан мунтазам шуғулланишларини таъминлаш, ёш футболчиларнинг савиясини ўстириб бориш, янги истеъдодларни кашф қилиш мақсадида, Ўзбекистон футбол ассоциацияси “Миллий” стадионида болалар учун футбол тўгараклари ташкил этади.   ЎФА томонидан ишга жалб қилинган малакали мураббийлар ушбу футбол тўгаракларида болаларга футбол сир-асрорларини ўргатиб боришади.    Ҳар бир чизиқда ҳаракат қилувчи футболчилар билан алоҳида мураббийлар иш олиб боришини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш зарур. Масалан, дарвозабонлар мураббийи ёш футболчилар билан алоҳида машқлар олиб борса, ҳужумчилар мураббийи эса ёш футболчиларда тезкорлик, кучли зарба йўллаш, тўпурарлик каби хусусиятларни шакллантириб боришади.   Ушбу тўгаракларда назарий ва амалий машғулотлар ўтказиш ва ёш футболчиларнинг маҳоратларини сайқаллаб бориш учун барча шарт-шароитлар яратилади. Футбол тўгаракларига турли ёшдаги болалар қабул қилиниб, ҳар бир бола ўз ёш тоифасидаги тенгдошлари билан машғулотларда қатнашади.


Манба: the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz