Қайднома

Қидирув

Нурмагомедов UFC'нинг рейтингида 2-ўринга кўтарилди

Нурмагомедов UFC'нинг рейтингида 2-ўринга кўтарилди

  09.10.2018 16:26
  0
  679
Нурмагомедов UFC'нинг рейтингида 2-ўринга кўтарилди

Аралаш яккакурашлар (ММА) жангларини ташкиллаштириб келувчи UFC ташкилоти вазн тоифасидан қатъи назар дунёнинг энг яхши жангчилари рейтингини (pound for pound) эълон қилди. UFC'нинг энг ёрқин жангларидан бирида ирландиялик Конор МакГрегорни таслим этган “доғистонлик бургут” Ҳабиб Нурмагомедов ушбу рейтингда саккизинчи ўриндан иккинчи ўринга кўтарилди. Унга мағлуб бўлган Конор эса Россия вакилининг ўрнини эгаллади.

Рейтингда ҳали ҳамон ярим оғир вазн тоифаси чемпиони америкалик 39 ёшли спортчи Дэниел Кормье пешқадамлик қилмоқда. Маълумот ўрнида: Кормье 2005 йил самбо спорт тури бўйича Тошкентда ташкил этилган жаҳон кубогида кумуш медални қўлга киритган. 2009 йилдан эса ММАда фаолият олиб боради.

Демак, дунёнинг энг яхши аралаш яккакурашчилари ТОП ўнлиги:

Даниэль Кормье

Ҳабиб Нурмагомедов

Ти Джей Диллашоу

Макс Холлоуэй

Жорж Сен-Пьер

Тайрон Вудли

Деметриус Джонсон

Конор МакГрегор

Стипе Миочич

Генри Сехудо.

P4P рейтингида олти поғона кўтарилган енгил вазн чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов фаолияти давомида 27 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган (8 таси нокаут, 9 таси рақибларнинг таслим бўлиши, 10 таси ҳакамлар қарори билан).


Манба: turon24.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz