Қайднома

Қидирув

«Олтин тўп» сўровномасида пешқадам пайдо бўлди: Муҳаммад Салоҳ ҳозирча 1-ўринда

«Олтин тўп» сўровномасида пешқадам пайдо бўлди: Муҳаммад Салоҳ ҳозирча 1-ўринда

  09.10.2018 21:12
  0
  639
«Олтин тўп» сўровномасида пешқадам пайдо бўлди: Муҳаммад Салоҳ ҳозирча 1-ўринда

France Football журнали ўз сайтида «Олтин тўп»ни ким олиши ҳақидаги сўровномани эълон қилган эди.  370 мингдан ортиқ ўқувчи овоз берганидан сўнг, сўровномада «Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ пешқадам бўлиб олди. У 42% овоз тўплашга муваффақ бўлган.

Иккинчи ўринни 38% овоз билан «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси, учинчи ўринни атиги 7% овоз тўплаган «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду эгаллаб турибди. ФИФА талқини бўйича йилнинг энг яхши футболчиси деб топилган Лука Модрич, шунингдек, «ПСЖ» ҳужумчилари Неймар ва Килиан Мбаппе 2% овоз тўплашган холос.

Сўровнома давом этмоқда.


Манба: kun.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz