Қайднома

Қидирув

Роналдунинг номи “оқланмоқда” ва собиқ маҳбубаси ҳам у тарафда, бироқ...

Роналдунинг номи “оқланмоқда” ва собиқ маҳбубаси ҳам у тарафда, бироқ...

  10.10.2018 10:38
  0
  791
Роналдунинг номи “оқланмоқда” ва собиқ маҳбубаси ҳам у тарафда, бироқ...

Туриннинг «Ювентус» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг расмлари яна EA Sports сайтининг FIFA 19. муқовасида пайдо бўлиб қолди. Роналдуни зўрлашда айблашгани боис, компания унинг расмларини ижтимоий тармоқлардан ва сайтидан ўчириб юборганди. Twitter ва Facebookдаги муқовалар ҳозирча ўзгармади. Ҳали ҳам у ерда ўйинниг логотипи тасвирланган.

Айтганча, "Ювентус"нинг португалиялик футболчиси Криштиану Роналдунинг собиқ маҳбубаси Рафаэлла Фико мазкур айбловларда Криштиануни ҳимоя қилмоқда: "Мен буни эшитиб ҳайрон қолдим. Роналду билан муносабатларимиз 11 ой давом этган. Айтишим мумкинки, у оддий, содда йигит. У ўзини мен билан жентльмендек тутган. У уйида шуғулланарди, кечки овқат олдидан пресс машқ қилар, фильмлар томоша қилар эди", - дейди Фико.

Хабарингиз бор, португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду айни дамда модел Кэтрин Майорганинг номусига текканликда айбланмоқда. Яқинда Майорганинг адвокатлари Роналдунинг номусга тегиш билан боғлиқ иккинчи жинояти ҳақида бонг уришган ва футболчидан жабр кўрган яна бир қиз билан суҳбатлашишганини айтишганди. У қиз эса исмини сир тутганини таъкидлашганди.

Испан матбуотининг хабар беришича, бу қиз украиналик Яра Хмидан бўлиши мумкин. Таъкидлаш керакки, Роналду ва Хмиданнинг муносабатлари узоққа чўзилмаган. «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналдуни зўрлаш жиноятида айблаётган Ктрин Майорганинг адвокати Лесли Стовэлл португалиялик футболчини шу жиноятда айблаган яна уч аёл мурожааат қилганини маълум қилди.

 



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz