Қайднома

Қидирув

Ҳаммаси «эл-класико»га боғлиқ

Ҳаммаси «эл-класико»га боғлиқ

  10.10.2018 14:01
  0
  386
Ҳаммаси «эл-класико»га боғлиқ

«Реал» бош мураббийи Хулен Лопетеги истеъфога чиқарилса, «Челси»нинг собиқ устози Антонио Конте унинг ўрнини эгаллайди. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатди. Мадрид клуби раҳбариятидагилар айни вақтда ишсиз бўлган мураббийлар ичидан италиялик мутахассисни энг яхши номзод сифатида кўришмоқда.

Жамоага ёзда янги бош мураббий сифатида тайинланган Лопетеги айни вақтда ғалабасиз серия туфайли катта босим остида қолган. Унинг ўрнига номзодлар қаторида «Кастилья» мураббийи Сантяьго Солари ҳам бор.

Испания чемпионатида «Реал» қаторасига 3 ўйинда ғалаба қозона олмади, 8 турдан кейин жамоа 14 очко тўплаган ҳолда тўртинчи ўринда жойлашган.

Лопетегининг клубдаги тақдири 28 октябрь куни «Барселона»га қарши кечадиган ўйиндан кейин ҳал бўлиши мумкин.

Умуман, ФИФА кунларидан кейин «Реал» «класико»га қадар ички чемпионатда «Леванте»га қарши ва ЕЧЛ гуруҳ босқичида «Виктория Пльзен»га қарши ўйинлар ўтказади.

«Реал» Конте билан шу йилнинг ёзида, Лопетеги тайинланишидан аввалроқ ҳам алоқага чиққанди. Аммо якунда мураббий учун «Челси»га товон пули тўлаш зарурати маъқул келмаган ва музокаралар тўхтаганди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz