Қайднома

Қидирув

Жалолиддин Машарипов ОФК қаҳрига учради: 5 минг доллар ва 6 ойлик четлатиш!

Жалолиддин Машарипов ОФК қаҳрига учради: 5 минг доллар ва 6 ойлик четлатиш!

  10.10.2018 14:27
  0
  614
Жалолиддин Машарипов ОФК қаҳрига учради: 5 минг доллар ва 6 ойлик четлатиш!

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Пахтакор" клуби вингери Жалолиддин Машарипов ОФК томонидан дисквалификацияга учради.
ОФКнинг 8 октябрь куни чиқарган қарорига кўра, Осиё ўйинлари чорак финал доирасидаги Ўзбекистон (U23) - Жанубий Корея (U23) учрашувидан кейин ҳакамга қарата сув идишини отган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Жалолиддин Машарипов ўртоқлик ўйинларидан 6 ой муддатга дисквалификация қилинди. Қўшимчасига футболчи 5 минг АҚШ долларига жаримага тортилди. Мазкур жарима 30 кун ичида тўлаб берилиши шарт, дейилади ОФК қарорида.

Эндиликда футболчи Ўзбекистон терма жамоаси сафида апрель ойига қадар ўртоқлик ўйинларида иштирок этолмайди. Айни пайтда терма жамоа йиғинида шуғулланаётган Машарипов яқинда бўладиган КХДР ва Қатарга қарши учрашувларни ҳам ўтказиб юборади. Осиё Кубогига қадар Эктор Купер Жалолиддин Машариповни ўртоқлик баҳсларида синаб кўриш имкониятидан маҳрум бўлди.


Манба: the-afc.com, Championat.asia


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »

Кун фотоси

«ИНТЕРФУТБОЛ» газетасининг 25-сентябрдаги сешанба сони

  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz